• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    География билан омадимиз келмаганига яраша, тўсиқларни олиб ташлашимиз керак — Юлий Юсупов

    “Дарё” мухбири Баҳодир Абдуллаев иқтисодчи Юлий Юсупов билан ЕТТБ йиғилиши, иқтисодиётдаги давлат улуши, сунъий тўсиқлар ва ўйин қоидалари ҳақида интервью уюштирди.

    Фото: “Sputnik”

    Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги роли қандай?

    ЕТТБ нотижорат ташкилот бўлиб, ривожланиш банки ҳисобланади. Унинг ташкилотчилари — давлатлар. Улар банк олдига фойда кўриш мақсадини қўймайди. Албатта, банк ўз фаолиятидан фойда кўради, лекин бу ривожланиш учун, бу пулларни кейинчалик инвестиция қилиш имконияти бўлиши учун керак.

    Банкнинг асосий вазифаси Ўзбекистонга ўхшаган мамлакатлар ривожланишида ёрдам бериш ҳисобланади. ЕТТБ кучли равишда хусусий секторни ривожлантиришга йўналган. У асосан кредитлар бериш, консалтинг хизматлари кўрсатиш орқали хусусий секторни қўллаб-қувватлайди.

    Мен ЕТТБ билан эксперт сифатида 2008 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаман. Банкнинг 40 дан ортиқ лойиҳаларида иштирок этганман. Бу лойиҳалар бутун Марказий Осиё бўйлаб амалга оширилган. Банк келажаги бор, муваффақиятли, ривожланаётган, ташқи бозорларга чиқиш ёки Ўзбекистоннинг ўзида кенгайиш имконият бор корхоналар билан ишлайди, уларга кредитлар беради, консультантларни жалб қилади. Шунингдек, компания менежментини бошқа мамлакатларга тажриба олиш учун жўнатади. Банк минтақа мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

    Россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев ЕТТБ йиллик йиғилишининг ўзи иштирок этган сессиясида Ўзбекистон ташқи савдосидаги қарамлик ҳақида гапириб, ташқи савдода географик омилнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлади. Лекин кўплаб бозорлардан узоқда эканимиз ва шу туфайли логистика ҳаражатлари юқори эканига қарамай, бизда савдо тўсиқлари, шу жумладан, божлар ҳам мавжуд. Нега бундай деб ўйлайсиз?

    Сиз жуда ҳам тўғри айтяпсиз, савдо география билан боғлиқ. Биз денгизлардан узоқда жойлашганмиз. Биз, мисол учун, Американи қўя турайлик, Европа бозорларидан ҳам узоқда жойлашганмиз. Лекин шундай географик муаммоларимиз борлигига қарамай, биз ўзимиз ҳам муаммолар яратамиз. География билан омадимиз келмаганига яраша, тўсиқларни олиб ташлашимиз керак.

    Лекин биз сунъий тўсиқларни олиб ташлаш ўрнига, кўпинча янгиларини яратамиз. Лекин адолатли бўлиши учун айтиб ўтиш керакки, ўтган йиллар давомида бир қатор тўсиқлар олиб ташланди. 5 йил олдин, масалан, анча кўп тўсиқлар бор эди. Биргина конвертация бунга мисол бўла олади, валюта конвертациясисиз қандай қилиб савдо қилиш мумкин ахир? Кўплаб тўсиқларни олиб ташладик, пасайтирдик, лекин баъзилари ҳали ҳам мавжуд.

    Тўсиқларни камайтиришда бизга қайсидир маънода пандемия ҳам ёрдам берди. Пандемиягача кўплаб товарларга, шу жумладан, истеъмол товарларига етарлича юқори бож тўловлари мавжуд эди. Пандемия даврида уларни олиб ташлашди. Бу божлар вақтинча олиб ташланганди ва ҳозиргача ўша вақтинчалик муддатни узайтириб келишмоқда. Шунинг учун қайсидир маънода бизга ўзимиз истамасак ҳам пандемия ёрдам қилди, божларни олиб ташлашга мажбурлади.

    Биз ўзимиз муаммо яратишимиз бўйича бошқа мисоллар ҳақида гаплашсак. Масалан, бизнинг энг катта савдо ҳамкоримиз бу Россия. Лекин бизнинг Россия билан савдо муносабатларимиз сезиларли даражада сунъий. Чунки, бизда Россия билан бож тўловлари йўқ. Лекин Туркия, Хитой ёки МДҲ эркин савдо ҳудудига кирмайдиган бошқа мамлакатлар билан бож тўловлари етарлича юқори. Натижада эса, Россиядан импорт қилиш фойдалироқ бўлиб қоляпти.

    Яъни, биз савдомизни диверсификация қилиш учун ўзимиз тўсиқлар ўрнатдик, оқибатда эса Россияга боғланиб қолдик. Ва қачонки Россияда муаммолар юзага келса, бизда ҳам муаммолар пайдо бўлади.

    Демак, тарифларни вақтинча эмас, бутунлай пасайтириш керакми?

    Тарифларни минималлаштириш керак. Биласизми? Бизда тўсиқлар одатда қандай яратилади? Бизда амалдорлар ҳалигача ким ва қанча ишлаб чиқариши кераклигини бозор ўрнига биз ҳал қилишимиз керак деб ҳисоблайди. Улар биз мана бу ишлаб чиқаришга ёрдам берамиз, имтиёзлар берамиз, солиқлардан озод қиламиз, арзон кредитлар берамиз дейишади.

    Улар, дейлик, иккита шакар заводи очишга ёрдам берамиз, шакарни ўзимиз ишлаб чиқарамиз дейишди. Заводларни очишди, имтиёзлар, қандайдир молиявий манбалар беришди, кейин эса улар рақобатбардош эмаслиги маълум бўлди. Энди нима қилиш керак? Пул сарфлаб қўйилгани учун унга ачинишади ва келинглар рақобатдан ҳимоя қиламиз дейишади. Яъни бу муаммони ўзлари яратишган бўлишади. Кейин эса энди нима қиламиз дейишади.

    Машина ишлаб чиқаришда ҳам ҳудди шундай вазият. Бизда 90 йилларда, машина ишлаб чиқариш бошланганда бож тўловларини кўтаришди ва 3 йил, 3 йилдан кейин тарифларни туширамиз дейишди. Орадан неча йил ўтди? Бу муаммо ҳалигача мавжуд. Энди бизга божларни туширолмаймиз, агар туширсак, бизнинг “автопром” рақобатбардош бўлмай қолади ва одамлар ишсиз қолади дейишяпти.

    Биринчидан, биз агар божлар олиб ташланса, одамлар ишсиз қоладими ёки завод рақобатбардош бўлмай қоладими билмаймиз. Чунки, бизнинг “автопром” бирон кун ҳам рақобат шаротида яшаб кўрмаган. Биз унга ўзини синаб кўриш учун биронта имконият бермаганмиз. Ҳеч ким буни билмайди. Энг асосийси, ўзлари сунъий бир структура яратишди ва эндиликда сунъий йўл билан уни қўллаб-қувватлашмоқда.

    Бугунги йиғилишда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳақида жуда ҳам кўп гап бормоқда. Тушунишим бўйича, Ўзбекистон иқтисодиётида давлатнинг улуши жуда ҳам юқори. Шундан келиб чиқсак, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва умуман иқтисодиётда давлат улушини камайтириш нима учун муҳим?

    Бизда ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан кўпи давлат секторида ишлаб чиқарилади. Бизда жуда ҳам кўп давлат корхоналари бор. Бизда тижорат банклари активларининг 80 фоизи давлат банкларига тегишли. Масалан, Американи олсангиз у ерда биронта ҳам давлат корхонаси йўқ. Бизда эса давлат корхоналари ҳукмронлик қилади.

    Бу нима учун ёмон? Чунки, давлат — ёмон менежер. Давлатнинг шуғулланиши лозим бўлган ўз вазифалари бор. Жуда ҳам кўп муҳим ишлар бор. Бозор иқтисодиётида товар ва хизматлар ишлаб чиқариш билан давлат шуғулланмайди, бу бозорнинг иши. Бу иш билан давлат корхонаси шуғулланса, товар сифатли бўлиши, ортиқча ҳаражатлар камайиши учун ўтириб ўйлайдиган ҳақиқий хўжайин бўлмайди. Амалдорларга бунинг нима кераги бор? Улар фойда олмайди-ку.

    Тадбиркор эса, ўтириб, харажатларни камайтириш йўлини топса фойдаси ошади. Амалдорларда нима ошади? Бунинг устига, бундай корхоналарда коррупция учун имкониятлар катта бўлади. Чунки, юқорида айтилганидек, корхонанинг эгаси бўлмайди. Давлат корхонасининг яна бир ёмон томони, қачонки у мавжуд бўлса, биз гаплашганимиздек давлат уни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Турли тўсиқлар яратади, корхона эса рақобатлашмайди ва табиийки, самарали бўла олмайди.

    Шу сабабдан, яқин йилларда бизнинг олдимизда турган асосий вазифалардан бири бу ёппасига хусусийлаштириш ҳисобланади. Биз давлатнинг 50 фоизлик улушини ҳеч бўлмаганда 25 фоизга камайтиришимиз керак. Бу жуда муҳим масала. Сабаби, бусиз ҳаракатланишнинг иложи бўлмайди.

    Бу орқали ялпи ички маҳсулот ўсиши суратини тезлаштириш мумкинми?

    Албатта, чунки хусусий сектор самаралироқ. Бунинг устига, аввалроқ таъкидлаганимдек, иқтисодиётда давлат улуши юқори бўлса, у рақобатни йўқ қилади. Шунинг учун ҳам, хусусийлаштириш орқали биз бирданига иккита механизм: шахсий манфаатлар ва рақобатни ишга туширамиз.

    Шу сабабли ЕТТБ ҳам хусусийлаштириш жараёнини асосий мақсадлардан бири қилиб белгилаб олганми?

    Албатта, барча ақлли халқаро ташкилотлар, иқтисодчилар хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлайди. Давлат бозорда шунча катта ўрин эгаллайдиган ерда бунинг тескарисини тасаввур қилиш ҳам қийин.

    Масалан, Германияда шундай принцип бор: давлат корхонасини хусусийлаштириш ҳақида гап кетганда улар корхонани хусусийлаштириш керак эмаслиги исботлаб беришни сўрашади. Агар исботлашнинг имкони бўлмаса, корхона хусусийлаштирилади. Бизда эса тескариси, корхонани хусусийлаштириш кераклигини исботлаб бер дейишади.

    Тўғри тушунган бўлсам, ЕТТБ вазиятни қуйидагича баҳолаяпти: кам таъминанган инсонларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш керак, бунинг учун бозорга асосланган, рақобатбардош иқтисодиёт қуриш керак, бунинг учун эса давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириш керак. Шундайми?

    Тўппа-тўғри. Гуриев сессияда тўғри таъкидлаб ўтди. Ўзи бу умуман фақат Гуриевнинг эмас, барча иқтисодчиларнинг фикри. Камбағаликка қарши курашишдаги энг асосий восита бу иқтисодий ўсиш. Агар ўсиш бўлмаса, сиз даромадларни қайта тақсимлашингиз мумкин, лекин умумий камбағаликни камайтира олмайсиз. Тўғри, иқтисодий ўсишнинг ўзи етарли эмас. Чунки, иқтисодиёт жуда тез ўсиши, лекин барча даромадлар кичик гуруҳ ўртасида тақсимланиши ҳам мумкин. Яъни, тақсимот ҳам аҳамиятга эга. Лекин иқтисодий ўсишсиз сиз аниқ камбағалликни енга олмайсиз.

    Ўсиш бўлиши учун эса хусусий мулк, рақобат ва аниқ ўйин қоидалари бўлиши керак. Аслида, давлатнинг биринчи рақамли вазифаси ҳам айнан шу — нормал ўйин қоидаларини яратиш. Бу қоидалар бўйича эса ҳеч қандай имтиёз олувчи “севимлилар” бўлмаслиги, кучли рақобат бўлиши, бозорда барча учун бир хил имкониятлар бўлиши керак. Шунда бозор қонунлари нормал ишлай бошлайди, бу эса самарадорликни ошириб, иқтисодиёт ўсишига олиб келади.

    26.05.2023, 12:34   Изоҳ (0)   7190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қўлбола ясалган қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    26.05.2023, 12:09

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    26.05.2023, 12:03

    Қашқадарёдаги мактабларда ўқувчилардан синфхона таъмири учун пул йиғилаётгани аниқланди

    26.05.2023, 11:53

    Фарғонада туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди (видео)

    26.05.2023, 11:43

    Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

    26.05.2023, 11:10

    Самарқандда 3 нафар вояга етмаган бола дарёга чўкиб кетди 

    26.05.2023, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.