ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.
Қайд этилишича, 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи ариза билан мурожаат қилган. 2023 йилнинг апрель ойида ўзини Президент Администрацияси ходими сифатида шахс ва шериги унга Учкўприк ҳамда Бешариқ туманлари ҳокимлари 30 апрель куни референдум ўтгандан сўнг, лавозимдан бўшатилишларини айтган. Уларнинг ўрнига номзод қидириб юрганликларини, Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинланишини ҳал қилиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни расмийлаштириш учун аввалдан 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан талаб этилган пуллардан 25 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Уларнинг ёнидан бир нечта фуқароларни раҳбарлик лавозимларига тайинланишини сўраб, Президент Администрацияси номига ёзилган ариза ва илова ҳужжатлари текшириб кўриш учун олинган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳар икки гумонланувчи қамоққа олинган.
Ноқонуний ишга киритиш ҳолатлари
Қашқадарёда уч нафар фуқарони темирйўл узелига ишга жойлаштириш учун қарийб 70 млн сўм олган шахс ушлангани, Бухорода тадбиркорларни алдаб, 51 минг доллар пулни қўлга киритган шахс қўлга олингани, Андижон ва Бухорода фуқароларни ноқонуний йўл билан иш ва ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар аниқлангани ҳақида хабар қилинган.
Изоҳ (0)