Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,15 сўмга ошиб, 11 425,15 сўмни ташкил қилди. Евро 40,28 сўмга пастлаб, 12 261,47 сўм бўлди. Рубль 0,33 сўмга кўтарилиб, 143,13 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун пастлаб, 11 418 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам тушиб, рубль кўтарилганди.
Изоҳ (0)