• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сиз ҳаммасини уддалайсиз!” — вазирлар, ҳоким, депутат ва сенаторлар мактаб битирувчиларига ўз тавсияларини берди

    Бугун, 25 май – Ўзбекистондаги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади. Қайсидир синфлар ўқув йилини тугатаётган бўлса, битирувчи синфлар эса катта ҳаёт остонасига қадам қўяди.

    “Дарё” нашри вазирлар, депутат, ҳоким ва турли идора раҳбарларидан мактаб битирувчиларига келгусида мувофаққиятга эришишлари учун нималарга кўпроқ аҳамият беришлари ҳақидаги тавсияларини жамлади.

    Сиз ҳаммасини уддалайсиз!

    Азиз битирувчилар, қадрли ўғил-қизлар!

    Мана, ҳаётингиздаги энг ҳаяжонли ва унутилмас кун ҳам етиб келди — сиз мактабни битириб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқдасиз.

    Мен сизларга мактаб даврларинингизни, биринчи синфдан бошлаб сизга илм сирларини ўргатган, ўз меҳрини аямаган ўқитувчиларингизни ҳар доим илиқ хотиралар ва меҳр билан ёдга олишингизни тилайман.

    Азиз ўқувчилар, ватанимиз равнақи йўлида ўз билимингиз, меҳнатингиз билан ҳисса қўшишингизга ишонаман.

    Ҳурматли битирувчилар, Ўқитувчиларингиз ва мураббийларингиздан олган барча яхши ўгитларни ўзингизда сақланг, замонавий дунёда муваффақият қозонишингизга ёрдам берадиган фазилатларингизни ривожлантиринг, мақсадларингизга дадил ва қатъият билан боринг, интилинг ва ҳеч қачон илм йўлидан ортга қайтманг.

    Сиз ҳаммасини уддалайсиз, мен бунга ишонаман!

    Барчангизга ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда омад ва зафарлар тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз битирувчилар!

    Ҳилола Умарова, мактабгача ва мактаб таълими вазири

    Иброҳим Абдураҳмонов 
    Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати

    Эртанинг жонли нигоҳи бу – сиз!

    Азиз битирувчилар! Сизларни ҳаёт остонасидаги муҳим қадамингиз – мустақил босқичга ўтаётганингиз билан чин қалбимдан табриклайман!

    Айни дамда Сизни катта марралар, чегарасиз имкониятлар ва эртаси бор синовлар кутмиқда. Уларга юзланаркансиз, ички истакларингиз ва қобилиятингизга қулоқ тутинг, маррани кенг олинг. Ўқишдан, илмдан куч олиб, ривожланишдан тўхтаманг. Бу йўлда Ватанга садоқат, миллатга ҳурмат, қатъият, илмга ташналик – Сизнинг қадриятингиз бўлсин.

    Кеча, бугун ва эртанинг жонли нигоҳи бу – сиз. Шу боис кузатувчанлик, таҳлилий ва танқидий мушоҳада, изланувчанлик, жасорат табиатингизга хос бўлиши зарур.

    Зеро, Янги Ўзбекистоннинг илм-фани, маданияти, қадрияти негизида сиз турибсиз, айнан сиз шу катта мамлакатимизнинг ори ва ғуруридирсиз.

    Ҳар бир янги кун – янги орзулар, янги режалар ва янги ғоялар учун яхши имконият. Доимо юракда эзгу орзуларингиз бўлсинки, кун келиб, қатъиятингиз ва меҳнатингиз уларни, албатта, рўёбга чиқаради.

    Унутманг, сиз буюк даҳолар ва алломалар авлодисиз, қонингизда мавж ураётган куч ва ғайрат, заковат ва салоҳиятни рўёбга чиқариш ўз қўлингизда.

    Мустақил ҳаёт йўлингизда барчангизга чексиз омадлар тилайман!

    Иброҳим Абдураҳмонов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири

    Холмўмин Ёдгоров
    Фото: Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати

    Умрнинг ҳар дами ғанимат!

    Аввало, мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк қадамларингиз қутлуғ ва хайрли бўлсин!

    Ниятим, тилагим: қайси соҳани танламанг, барчангизда қонунга ҳурмат ҳисси шаклланишини жуда-жуда истар эдим. Чунки, ҳар қандай соҳа фаолияти қонун билан тартибга солинади. Қолаверса, ҳуқуқий-демократик жамият деганда биринчи навбатда қонунга итоаткорлик тушунилади. Қонунга итоаткор инсон ўзининг мажбуриятларини теран ҳис этади, бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Ҳуқуқий маданият дегани шу.

    Умр - оқар дарё эканлиги рост. Бу ҳикмат маъноси аён бўлса-да, ёшликда кўпам ҳис қилинавермайди. Сиз мазкур ҳикматнинг маъносини ҳозирданоқ теран ҳис қилишингизни жуда-жуда хоҳлайман.

    Шоир айтгани каби умрнинг ҳар дами ғанимат эканини билган инсон ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал эканини ҳис қилиб, ундан унумли фойдаланиш ҳаракатида бўлади.

    Биз ва биздан кейинги кўп авлоднинг нафақат талабалик, ҳатто ўқувчи пайти ҳам бир оёғи далада бўлгани сизлар учун эртакка ўхшаса керак. Мажбурий меҳнат деган бало нафақат катталар, балки ўқувчиларни ҳам четлаб ўтмагани ҳақиқат. Бугун бундай муаммонинг ўзи йўқ, шукр. Кейинги уч йилда олий ўқув юртлари сони уч баробар кўпайиб, умумий сони 160 тадан ошди. Ёшлари учун бундай имконият мамлакат тарихда бўлмаган.

    Демак, ўқишни, изланишни ҳеч қачон малол олманг.

    Инсонни олий саодатга элтувчи йўл битта – маърифат!

    Холмўмин Ёдгоров, Судьялар олий кенгаши раиси

    Алишер Саъдуллаев 
    Фото: Ёшлар ишлар агентлиги ахборот хизмати

    Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк қадамингиз қутлуғ бўлсин!

    Бугун қувончли айём – мамлакатимиздаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ” жаранглаб, қарийб 400 минг нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлга олмоқда.

    Шу лаҳзаларда барча битирувчи ука-сингилларимни беғубор ўқувчилик йилларини ортда қолдириб, қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашиб, ҳаётининг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётгани билан чин дилдан табриклайман.

    Сизлар униб-ўсиш ва ривожланиш учун жиддий рақобат майдонига кириб келяпсиз. Энди сизда беҳуда сарфлаш учун ортиқча вақт йўқ. Мустақил ҳаётда сиз учта асосий жиҳатга эътибор беришингизни хоҳлар эдим.

    Биринчиси, ҳаётда ўз олдингизга аниқ мақсад қўйинг. Масалан, тил ёки касб-ҳунар ўрганмоқчи бўлсангиз, сизга қанча вақт ва ресурс кераклигини аниқ белгилаб олинг. Ўзингизга маҳоратли ва тажрибали устозлар топинг.

    Иккинчиси, тинимсиз меҳнат қилинг. Билим ва кўникмаларингизни мунтазам ошириб боринг. Фақат ўз кучингиз, билим ва салоҳиятингизга ишонинг.

    Учинчиси, ўзингизда шахсий масъулият ҳиссини тарбияланг. Ўзингизга ишонинг, устингизда тинимсиз ишланг. Муваффақиятсизликларда бошқаларни айбламай, хатолар учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, яна олға интилиш ҳақиқий лидернинг (етакчининг) фазилатидир.

    Ўйлайманки, бу уч омил сизнинг ҳаётда ўз ўрнингизни топишда катта ёрдам беради. Суқрот айтганидек, инсон ҳаётдан нима олаётганини эмас, унга нима бераётганини англаса ва ўйласа, камолга етган бўлади. Мен сизларга мана шундай дунёқараш билан яшашдек бахтни тилаб қоламан.

    Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк қадамингиз қутлуғ бўлсин!

    Алишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлар агентлиги директори, сенатор

    Феруза Эшматова
    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Доим юзингиз ёруғ, келажагингиз порлоқ бўлсин!

    Ўз ҳаёт йўлида яна бир поғона илдамлаб, янги босқични бошлаш арафасида турган мактаб битирувчиларини чин қалбимдан муборакбод этаман. 

    Бир нарса аниқки,  доим изланишга, ўрганишга, янгилик қидиришга интилиш, инсонни етукликка олиб чиқади. Меҳнатсеварлик, шижоат, изланувчанлик, креативлик каби сифатларини ўзингизда шакллантиринг. Олий таълим муассасаларини тамомлаб, билимларингизни амалиётда мустаҳкамлаётган пайтингизда ҳам ҳар куни вақт топиб, янгилик ўрганишни ўз одатингизга айлантиринг.

    Битирувчиларга маслаҳатим, касб танлаётганингизда  юрагингизга қулоқ солинг. Чунки ўз касбини, ишини  сева олган инсон ишдан ҳечам чармайди, балки завқ олади. Ўз имконияти, салоҳияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб, ҳаёт йўлини танлаган инсон ўйлайманки ҳеч ҳам адашмайди. Хорижий тилларни ўрганишга, ахборот коммуникация технологияларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор беринг. Чунки ҳозир талаб шундай, Сиз хорижий давлатларга бориб Ўзбекистон номини янада юксалтиришингиз, тажриба алмашиб билимларингизни мустаҳкамлашингиз лозим. Олдингизга катта мақсад қўйинг ва  албатта ушбу мақсад сари интилинг!

    Фурсатдан фойдаланиб, барча битирувчиларга мустаҳкам соғлик, куч-қувват, шижоат ва улкан муваффақиятлар тилайман. Доим юзингиз ёруғ, келажагингиз порлоқ бўлсин!

    Феруза Эшматова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

    Алишер Уббиев
    Фото: Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати

    Ўрганиш ва изланишдан асло чарчаманг!

    Сизларни мактабларимизни муваффақиятли тамомлаб, беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб мустақил ҳаёт сари илк қадам ташлаётганингиз билан чин дилдан табриклайман.

    Мустақил ҳаёт гўзал ва жозибали, албатта. Шу билан бир қаторда сиздан катта масъулият ва улкан шижоат ҳам талаб этади. Ишонаманки, жонажон мактабларингизда меҳрибон устоз-мураббийларингиздан олган таълим-тарбиянгиз ҳаёт йўлларингизни ўчмас машъала мисол ҳамиша ёритиб туради.

    Мактабни тамомламасдан туриб Гарвард, Чиcаго, Калифорния, Пенсилвания, Кардифф, Аризона, Ноттингем каби дунёнинг нуфузли Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганингиз билан табриклайман.

    Қадрли ўқитувчи ва устозларимиз!

    Шундай ҳаяжонли дақиқаларда Сизларнинг шарафли ва масъулиятли касбингизга садоқат ва фидоийлик билан ёндашиб, ҳар бир ўқувчини ўз фарзандингиздай билиб уларга билим берганингизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Муҳтарам муаллим ва мураббийлар Сизларнинг замон билан ҳамнафас фикрлашингиз, ўз устингизда тинимсиз меҳнат қилаётганингиз, изланиш ва талабчанлигингиз, қолаверса, машаққатли хизматларингиз сабаб ўқувчиларимиз барча соҳаларда юксак марраларни қўлга киритиб келмоқда.

    Азиз ўқувчилар. ўрганиш ва изланишдан асло чарчаманг, Барчангизга ўқиш ва ишларингизда омад тилайман!

    Алишер Уббиев, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори

    Шерзод Кудбиев 
    Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати

    Дадил қадам ташланг!

    Азиз битирувчилар, қадрли ёшлар! Сизларга айтадиганим - ҳаётда ҳар доим энг юксак чўққиларни забт этишни мақсад қилинг, олға интилинг, дадил қадам ташланг.

    Бунда меҳнаткаш ва масъулиятли бўлинг! Қайси соҳани танласангиз ҳам ютуқлар, омад ва юқори натижаларнинг олтин қоидаси айнан шу иккита омилдир - машаққатли меҳнат ва юксак масъулият!

    Албатта бизнесми, давлат хизматими ёки ижодми, барча ҳаракатларимиз заминида - Ватанимиз ва халқимизни яхши кўриш бўлиши керак! Ана ўшанда юксак марралар сизники бўлади.

    Бошланаётган мустақил ҳаётингизда улкан зафарлар тилайман. Мақсадингиз аниқ, йўлингиз равон, манзилингиз муваффақиятли бўлсин!

    Омад сизларга ҳамиша ёр бўлсин!

    Шерзод Кудбиев, иқтисодиёт ва молия вазири

    Жўрабек Мирзамаҳмудов 
    Фото: Энергетика вазири ахборот хизмати

    Билим олишда ҳамиша давом этинг!

    Қадрли битирувчилар, бугун мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшлар! Аввало, барчангизни шу унутилмас ҳиссиётли дамлар, йиллар ўца-да, хотирангиздан ўчмайдиган тантанавор кайфият, байрамона шукуҳ билан чин қалбимдан табриклайман!

    Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун! 11 йил мобайнида бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир касбга меҳр қўйиб, ҳалол меҳнати билан оиласига, яқинларига қанот бўлади.

    Қаерда бўлманг, мактабда устоз ва мураббайларингиздан олган билимларингиз сизга асқатишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга ишонаман. Ватанимизнинг эртанги тараққиёти учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга аминман.

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, иш ва ўқишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар тилайман!

    Мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин! Билим олишда ҳамиша давом этинг!

    Жўрабек Мирзамаҳмудов, энергетика вазири

    Азиз Абдуҳакимов 
    Фото: Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизмати

    Энг тўғри йўл меҳнатсеварлик!

    Бугундан эътиборан ҳар бир мактаб битирувчиси учун мустақил ҳаёт йўллари бошланади. Албатта, барчангиз ҳаётда ютуқларга эришишда илм олишингизга, сабр билан меҳнат қилишингизга тўғри келади. Қувонарлиси, бугун юртимизда ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун етарли шароит ва имкониятлар яратилган. Шундай экан келажакда ўз соҳангизнинг етук мутахассиси бўлишингизга аминман. Бу борада эса ўзингизнинг иқтидорингиз ва қизиқишингиздан келиб чиқиб, қайси олий таълим муассасасида ўқиш бўйича ота-онангиз ва устозларингиз билан маслаҳатлашиб, тўғри танлов қилишингиз керак бўлади.

    Шуни унутмангки, ҳаётда муваффақиятларни қўлга киритишнинг энг тўғри йўли меҳнатсеварлик, ақл ва идрок билан фикрлаш, ҳалол ва ростгўй бўлишдир. Ана шу жиҳатларга амал қилган киши ҳаёти давомида фаровон яшайди.

    Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча мактаб битирувчиларига, аввало, соғлик-саломатлик, келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилайман. Сизларни бахт ва омад асло тарк этмасин.

    Азиз Абдуҳакимов, табиат ресурслари вазири

    Ботир Закиров 
    Фото: "Дарё"

    “Келажакка ишонч билан боқинг!”

    Бугун сиз - мактаб битирувчилари катта ҳаёт бўсағасида турибсиз. Бу ҳаётнинг янги, масъулиятли босқичи. Биласизми, баъзан юқори чўққиларни забт этиш имконсиздек туюлади. Юксак марралар фақат омадли ва иқтидорлилар учун, деган фикрга келамиз. Аммо, ундай эмас. Барча муваффақиятлар энг аввало тинимсиз меҳнат ва ҳаракат орқали келади. Ишонинг, эгаллаб бўлмайдиган билим, ўзлаштириш мумкин бўлмаган кўникманинг ўзи йўқ. Келажакка ишонч билан боқинг! Орзуларингиз йўлида изланинг, машаққатли йўл фақатгина омад сари бошлашини асло унутманг.

    Мен сизнинг чақноқ нигоҳларингизга боқиб буюк инсонлар, шу жумладан фахрий қурувчиларни кўраман. Мамлакатимизнинг бунёдкорлик соҳасини ривожлантиришда бор куч-ғайрати, иқтидорини сарфлашга тайёр, замон билан ҳамнафас фикрловчи ёшлар борлигидан қувонаман.

    Сиз жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, мамлакатимиз салоҳиятини белгиловчи буюк кучсиз. Ишончим комилки, Янги Ўзбекистоннинг муносиб пойдеворлари сифатида ота-онангиз ва устозларингиз юзини ёруғ қиласиз.

    Орзуларингиз, мақсадларингиз бугунги ислоҳотлар сингари улкан, эришадиган маррангиз, кўтариладиган шохсупангиз эса осмонўпар бинолардек баланд бўлсин!

    Ботир Закиров, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

    Лазиз Қудратов
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати

    “Қадамларингиз қутлуғ бўлсин!”

    Сиз учун бугун ўта ҳаяжонли бўлган кун – мактаб таълимини муваффақиятли битириб, катта, мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан самимий табриклаймиз.

    Ўқув жараёнида Сиз учун қадрдон бўлиб қолган мактабингизда қўлга киритган билимлар, меҳрибон устоз ва мураббийларингиздан олган таълим-тарбия ва ўгиту-насиҳатлар умрингизнинг янги, масъулиятли босқичларида улкан ютуқ ва омадлар олиб келишига тилакдошмиз.

    Юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг кўламли имкониятлардан самарали фойдаланиб, келгусида чинакам ватанпарвар ва фидойи инсон бўлиб етишингизга ишонамиз.

    Келажакдан умид қилган барча эзгу орзу ва ниятларингиз амалга ошсин, янги ҳаёт сари қўяётган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!

    Лазиз Қудратов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири

    Бобур Бекмуродов
    Фото: "Дарё"

    “Ҳар доим биринчи бўлинг!”

    Азиз битирувчилар! Бугун сиз ва оилангиз учун ҳаяжонли кун — мактабда ўқишни тамомлаяпсиз, сизлар учун сўнгги қўнғироқ чалинади. Аммо ўқиш, ўрганиш, илм олиш тамом бўлмайди, у бутун умр давом этади.

    Энди яқин келажакда олдингизда қатор масъулиятли вазифалар турибди. Уларни ҳал қилиш учун биринчи қадамни ташлашингиз керак. Имкон қадар олган билимларингизни тўплаб, ўзингиз орзу қилган таълим муассасасига ўқишга киринг, имтиҳонларда яхши ва аъло натижаларни кўрсатинг. Сиз мустақил ҳаётни бошлаяпсиз, катталар сафига қўшиляпсиз, лекин бир маслаҳатим — қалбингизда ҳар доим болаларча бўлиб қолинг, ўша-ўша қизиқувчан, ўша-ўша ғайратли, ўша-ўша қувноқ.

    Ҳар бир замонда ёшлар тараққиётнинг фаол драйвери бўлиб келган. Бугунги Ўзбекистон учун ҳам сизларнинг ролингиз муҳим. Билимли, кенг дунёқарашли, шижоатли ёшларсиз янги ўзгаришларни қилиб бўлмайди, иқтисодиётни, фан ва ижтимоий соҳани ривожлантириш имконсиз. Шу боис инсон капитали, таълим, илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга салмоқли инвестициялар киритилмоқда. Мақсад битта — устувор соҳалар бўйича салоҳиятга, танқидий таҳлил қилиш кўникмаларига эга, зарур пайтда тўғри қарорлар қабул қила оладиган ўзбек авлодини шакллантириш.

    Битирувчи ёшларимиз олдида ақл бовар қилмайдиган имкониятлар мавжуд. “Қайси йўлдан борсам экан?” деб танлашга ҳам иккиланиб қоласиз, эҳтимол. Энг муҳими, ўз йўлингизни топа олишингизда. Бу эса яна билим, салоҳият, истеъдод, қобилият, ҳаракат ва интилишга боғлиқ.

    Ҳар доим биринчи бўлинг! Барча ғоя ва ташаббусларингиз амалга ошсин. Баланд-баланд чўққиларни забт этинг. Ҳаётингизнинг янги саҳифаларига хуш келибсиз!

    Бобур Бекмуродов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, депутат

    Акмал Бурханов
    Фото: "Дарё"

    “Мақсадлар учун ҳалол курашинг!”

    Қадрли ука-сингиллар! Барчангизни ҳаётингизнинг янги босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан табриклайман!

    Энди шунчаки орзу-хаёл эмас, уларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилиш фурсати келди.

    Аввало, ҳаётингизда катта мақсадларни белгилаб олинг: сиз учун нима муҳим? Келажагингиз қандай бўлишини бугунги танлов ва ҳаракатларингиз белгилайди.

    Ҳеч қачон таниш-билишчиликка, кимнингдир мансабу мартабаси, амалу-ваколатига таяниб иш кўрманг, аксинча жамиятдаги бундай иллатларга, ғирромлик ва адолатсизликларга дуч келганда жим турманг – ҳақ-ҳуқуқларингизни билинг, манфаатларингизни ҳимоя қилинг.

    Мақсадлар учун ҳалол курашинг!

    Ишонинг, ҳеч ким сизнинг ҳаққоний ютуқларингиз сабабчиси бўла олмайди, келажагингизнинг яратувчиси, муваффақиятларингизнинг кафолатчиси — фақат ўзингиз. Билимингиз кучли, салоҳиятингиз юқори бўлса, ҳар ерда, ҳар қачон ўз имкониятларингиз даражасини, шубҳасиз, кўрсата оласиз.

    Бунинг учун биринчи навбатда ўзингизда ишонч бўлсин. Ўз-ўзига ишонч — кўп билиш ва ўрганишнинг маҳсули, шу сабабли янгиликларга доим очиқ бўлинг, ўзингизни ривожлантиришдан тўхтаманг, ноодатий фикрлашдан қўрқманг.

    Тўғри, буларнинг бари сиздан кўп меҳнат талаб қилади, кези келганда айрим тўсиқ ва қийинчиликларни енгишга, баъзида эса муваффақиятсизликларни тан олишга тўғри келади, лекин булар аслида фойдали тажриба ва янгидан бошлаш имконияти дегани. Шу сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам орзу-имкониятларингизни осонликча бой бериб қўйманг!

    Акмал Бурханов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

    Шавкат Умрзоқов
    Фото: Интернет

    “Ҳамма ҳам қила олмайдиган мақсадларни олдингизга қўйинг”

    Битирувчилар, катта ҳаёт остонасидаги ёшлар ўзи танлаган соҳа ва мутахассилик бўйича истиқболли, қилиш мушкул бўлган ва ҳамма ҳам қила олмайдиган 3-5 ва 10 йил муддатга мўлжалланган катта ва истиқболли мақсадларни қўйиб, бу мақсадларга эришиш йўлида қийинчиликдан қўрқмаслиги, меҳнатдан қочмаслиги, фақат фаоллик, илдамлик ва ташаббускорлик билан ҳаракат қилиши муҳим деб ҳисоблайман.

    Тилагим, Ўзбекистон ва шаҳримиз ёшлари юртимиз ва дунё тарихида оиласи, ватани, умуман, инсоният учун фақат яхшилик келтирган деган эзгу ном билан қоладиган етук шахслар бўлишсин!

    Шавкат Умрзоқов, Тошкент шаҳри ҳокими

    Баҳодир Бегалов
    Фото: Статистика агентлиги ахборот хизмати

    “Қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтиши лозим”

    Биринчидан, ҳар бир битирувчи ҳаётида аниқ бир стратегик мақсадни белгилаб олиб, аниқ бир мутахассисликни танлаб, ушбу йўналишда чуқур билим олиши шарт;

    иккинчидан, юксак натижаларга эришишни мақсад қилган ҳар қандай шахс ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни сабр ва матонат билан енгиб ўтиши лозим;

    учинчидан, қийинчиликларни енгиб ўтишда инсоннинг энг яқин дўсти унинг ота-онаси ва ўқиган китоблари ҳисобланади.

    Баҳодир Бегалов, Статистика агентлиги директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

    Раъно Жўраева
    Фото: “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати

    “Орзу қилишдан тўхтаманг”

    Янги авлод, албатта, аввалгиларидан жуда фарқ қилади. Сиз изланувчан, жасур, технологик, шижоатли, бугунги катта ҳаётга қадам қўяётган ва мамлакат келажагини белгиловчи кечаги болаларсиз.

    Бугун сиз учун янги ҳаёт бошланмоқда, жуда ажойиб дамлар. Омадингиз келиб йўлингизда яхши устозларни учратишингиз жуда муҳим, шунда сиз ўзингиз ёқтирган касбга эга бўласиз ва ўз ишингизни мамнуният билан бажарадиган бўласиз. Инсоннинг, компаниянинг ва ҳатто бутун мамлакатнинг муваффақияти айнан шунга боғлиқ.

    Энг муҳими, орзу қилишдан ҳеч қачон тўхтаманг ва улар қанчалик эришиб бўлмасдек туюлмасин, ўз олдингизга мақсадлар қўйишдан қўрқманг. Ўзингизга ишонинг ва шунда барча ниятларингиз албатта амалга ошади! Омад!

    Раъно жўраева, Uzbekistan Airports бошқаруви раиси

    Улуғбек Юсупов
    Фото: “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати

    “Ҳаққоний тарихни ёритиш қўлларингизда”

    Бугун ҳаётнинг яна бир босқичини тугатиб, янги босқичга қадам ташлаяпсиз. Бу янги босқич ҳаётнинг энг олтин босқичидир. Энг аввало мактабни муваффақиятли битириб олган барча битирувчи ёшларни чин қалбимдан табриклайман.

    Ҳозирда ўз йўлингизни топишингиз учун имкониятлар жуда ҳам катта, бу имкониятни қўлдан бой бермасдан фақатгина ўқишни, илм олишни ва юксак тажриба орттиришни ўйланг.

    Ҳужжатсиз тарих, тарихсиз миллатни тасаввур қилиш ниҳоятда мураккабдир. Албатта тарихни ўрганиш - келгусида хатоларга йўл қўймаслик учун муҳим омиллардан биридир. Ва ушбу йўлда тарихда ҳаққонийликни ўрганиш мақсадида энг асосий манба ҳисобланган архив ҳужжатларини ўрганиш жуда ҳам катта вазифа ҳисобланади. Cиз ёшлар албатта тарихни ўрганишингиз, тарихни яхши билишингиз, тарихни архив ҳужжатлари билан ўрганиш учун ҳаракат қилмоғингиз лозим. Ҳаққоний тарихни ёритиш эса, сиз азиз ёшларнинг қўлларингизда.

    Архив ҳужжатлари асосида тарихни ўрганиш учун сиз ёшларни архивларимизга таклиф этиб қоламиз. Сизларга ўқишларингизда, келгуси мустақил ҳаётингизда омадлар тилаб, Ватанимиз равнақи учун, халқимиз манфаати учун хизмат қилишингизда сизга каттадан катта муваффақиятлар тилаб қоламан.

    Улуғбек Юсупов, “Ўзархив” агентлиги директори

    Отабек Ҳасанов
    Фото: Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати

    Ҳақиқий лидер осон йўлни танламайди!

    Бугун ҳаётингизда муҳим қадамни қўйдингиз. Сизга таълим-тарбия берган азиз устозлар, қадрдон мактаб партаси, синфдошлардан узоқлашиш арафасидасиз. Бу эса мустақил ҳаётнинг остонаси дегани. Ҳозирги шашт ва шижоатингиз, олдингизга қўйган улкан мақсадларингиз, сиз танлаган тўғри йўлда ҳамроҳ бўлсин!

    Бу юрт ҳамиша ёшларига тиргак, елкадош бўлишга тайёр. Ёдингизда турсин, рақобат ва қийинчиликлар сизни кучли қилади. Ҳақиқий лидер осон йўлни танламайди. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларида қоқилганда қайта тура олишингиз матонатингиз белгиси бўлади. Мақсадларингиз сари ҳамиша мардонавор юринг.Келажакда фидойи, халқпарвар, она ватанига садоқатли кадр — давлат хизматчиси сифатида мамлакатимизни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишингизга ишонаман.  

    Отабек Ҳасанов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

    Ватан тараққиёти – Сизнинг қўлингизда!

    Азиз битирувчилар, келажагимиз бунёдкорлари! Сизлар мактаб деб аталган муқаддас таълим даргоҳини битириб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқдасиз. Бугун “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари Сизларни илм олиш, касб-ҳунарли бўлиш, дунёдаги ривожланган мамлакатлар ёшларидан кам бўлмаган даражада салоҳиятли кадрлар бўлиб етишиш сари чорлайди.

    Бунинг учун эса Янги Ўзбекистонимизда бугун барча шароит ва имкониятлар муҳайё. Фақат улардан унумли ва ўринли фойдалансангиз кифоя. Ҳурматли Юртбошимизнинг Сиз азизларга йўллаган байрам табрикларидан янада куч олган ҳолда, барчангизни тинимсиз равишда ўз устингизда ишлаш, ҳалол меҳнат қилиш, она-Ватанни севиш, унинг тараққиёти йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бел боғлашга чорлаб қоламан!Ижод ва меҳнат йўлларингиз равон, ҳаётингиз чароғон, барча эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

    Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич

    Маълумот учун, жорий йилда 10 минг 118 та мактабни 391 минг 568 нафар битирувчи тамомлади.

    25.05.2023, 14:33   Изоҳ (0)   6711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airports Сингапур компанияси билан Тошкент аэропортини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади

    25.05.2023, 14:00

    ЖССТ раҳбарига “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони берилди

    25.05.2023, 13:29

    Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган фуқароларга тамаки ва алкогол маҳсулотларини сотиш расман тақиқланди

    25.05.2023, 12:53

    “Ўзгидромет” 26 май учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    25.05.2023, 12:18

    Сингапур президенти “Афросиёб” поездида Самарқанд шаҳрига келди

    25.05.2023, 10:58

    Қашқадарёда 28 ёшли хотинини ҳаммомда ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

    25.05.2023, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.