• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда суд қарорини бекор қилиб, янгидан кўриш учун қуйи судга юбориш амалиёти тугатилади

    Ўзбекистонда юқори инстанция суди томонидан суд қарорини бекор қилиб, янгидан кўриш учун қуйи судга юбориш амалиёти тугатилиши кутилмоқда.

    23 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. 

    Унда Жиноят-процессуал кодексига қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколатини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар ваколатига ўтказишга ҳамда юқори инстанция судлари томонидан суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун қуйи судга юбориш амалиётини тугатишга доир процессуал қоидаларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Қонунчилик палатаси хабарида таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ва норозиликларнинг олдини олишга ҳамда ортиқча сарсонгарчиликларга йўл қўймасликка хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

    Ушбу қонун лойиҳаси 2022 йилнинг декабрида биринчи ўқишда кўриб чиқилганди. Ўшанда Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов мазкур қонунни қабул қилиш зарурати ҳақида гапириб, “Бир суд – бир инстанция” тамойили асосида жорий қилинган суд қарорларини қайта кўриш институти бўйича ўтказилган таҳлиллар мазкур институтни такомиллаштиришни кўрсатаётганини қайд этганди. 

    “Хусусан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда “Бир суд – бир инстанция” тамойили асосида кассация инстанциясида ишларни кўриш Олий суд ваколатига ўтказилиши ўрта бўғин – вилоят судлари имкониятларидан самарали фойдаланишни чекламоқда. 2020 йилда Олий суд томонидан 1 минг 291 та иш кўриб чиқилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 7 минг 560 тага етган. 2022 йилнинг ўн ойида эса 5 минг 540 тани ташкил этди. Яъни Олий судда кўрилган ишлар сони бир неча баробар ошган.

    Натижада Олий судда иш ҳажми кескин ошиб кетиши билан бирга фуқаролар олис ҳудудлардан ортиқча вақт ва харажат сарфлаб Олий судга келишга мажбур бўлмоқда. Қолаверса, Олий судда иш ҳажмининг ортиб кетиши натижасида айрим ҳолларда ишларни кўриш муддатлари бузилишига ҳамда судьяларнинг иш сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда”, — деган эди Олий суд раиси ўринбосари.

    24.05.2023, 10:00   Изоҳ (0)   5224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Суднинг мустақил бўлиши тарафдоримиз, лекин бу мураккаб жараён» — спикер Нуриддин Исмоилов

    13.12.2022, 13:46

    Туркияда ўзбекистонлик фуқаро парда тикадиган машина орасида қисилиб қолиши оқибатида вафот этгани айтилди

    24.05.2023, 09:40

    Ўзбекистонда 2023 йилда 2 минг мегаватт қувватли қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади 

    24.05.2023, 09:23

    Наманганда ҳаракатдаги Damas йўл четига ағдарилиб кетди

    24.05.2023, 09:20

    Самарқандда суд қарори билан бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона очилгани маълум бўлди

    24.05.2023, 09:00

    Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

    24.05.2023, 08:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” 3-турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, яна бир учрашувда дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бенфика” сўнгги турда “Бавария”дан устун келди, “Бока Хунирос” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:10

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.