Наманганда 23 май куни ҳаракатланиб кетаётган Damas йўл четига ағдарилиб кетди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, машина соат 16:30 да Чуст—Тўрақўрғон йўналиши бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Шундан сўнг транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган. Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган, жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)