• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистонда минага учраб, оёқларидан айрилган Британия армияси фахрийси орадан 13 йил ўтиб Эверестни забт этди

    Афғонистонда олган жароҳати туфайли икки оёғидан айрилган Британия армияси фахрийси, 43 ёшли Хари Будҳа Магар Эверест чўққисига чиқди. У икки тиззасидан юқориси ампутация қилинган бўлса-да, Ернинг энг баланд чўққисини (8848,86 метр) забт этган биринчи одамга айланди, деб ёзмоқда BBC News.

    Фото: BBC

    Собиқ ҳарбий ва бир гуруҳ непаллик алпинистлар 19 май, жума куни Лондон вақти билан соат 15:00 да (Тошкент вақти билан 19:00) Эверест чўққисига чиқди. Жамоанинг экспедицияси 17 апрель куни — Хари иккала оёғидан айрилган кундан роппа-роса 13 йил ўтиб бошланганди, деб таъкидлайди The Guardian.

    Хари Непалда улғайган, сўнг мамлакатни тарк этиб, Британия армиясидаги “гуркхлар” (непаллик кўнгиллилардан ташкил топган Британия армияси бўлинмаси) полкига қўшилган. 2009 йилда у Кентерберига кўчиб ўтади. Орадан бир йил ўтиб, Афғонистонда хизмат қилаётган пайтда Хари қўлбола портловчи қурилмани босиб олади ва портлаш оқибатида икки оёғидан айрилади.

    Тиббий операциядан сўнг, Хари “ҳаёти тугаганини” ҳис қилган. У “оғир дамлар бўлган”ини — тушкунликка тушиб, ичкиликка берилгани ва бир неча бор ўз жонига қасд қилишга уринганини айтади. Кейин у спорт билан шуғулланишни бошлаган, жумладан, голф, чанғи ва тош кўтаришга ўтган, BBC News хабарига кўра, бу унга “ўзига бўлган ишончни қайта тиклашга” ёрдам берган.

    Хари Эверестга экспедицияни бир неча йиллардан бери режалаштириб келарди, аммо 2017 йилда Непал ҳукумати бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш учун тоққа чиқиш қоидаларини кучайтирди. Хусусан, улар икки оёғи кесилган одамлар учун тоққа чиқишни тақиқлаган. Бошқа алпинистлар билан бирлашиб, Хари тақиққа қарши чиқди. BBC News хабарига кўра, тоққа чиқишда у махсус протезлардан фойдаланган.

    Фото: SWNS

    Чўққига чиқишдан олдин Хари жамоаси Эверестдаги таянч лагерида 18 кун қолиб, кўтарилиш учун қулай об-ҳаво шароитини кутди. Ҳаво жуда совуқ эди. Экспедиция аъзолари икки алпинистнинг жасади тоғдан туширилишига гувоҳ бўлди.

    Чўққига етиб борган Хари сунъий йўлдош телефони орқали журналистлар билан боғланиб, чўққига чиқиш у тасаввур қилганидан ҳам қийинроқ эканини айтди. Хари чўққида бор-йўғи бир неча дақиқа вақт ўтказди, чунки ёмон об-ҳаво туфайли қуёшдан сақлайдиган кўзойнак ва кислород ниқоби музлаб қолганди. Пастга тушиш вақтида жамоада кислород тугаб қолди. Уларга янги баллонларни бошқа алпинистлар етказиб берди.

    Фото: SWNS

    “Менинг энг катта мақсадим ногиронлар ҳақидаги тасаввурни ўзгартириш ва бошқа одамларни ўзи истаган тоғни забт этишга илҳомлантириш эди. Сизнинг орзуларингиз қанчалик катта, имкониятларингиз қанчалик чекланган бўлмасин, фикрлашни ўзгартириш билан ҳамма нарсанинг имкони топилади”, — деди Хари тоғдан тушгач.

    Гуруҳ ҳозирда Харини Буюк Британияга кузатишдан олдин дам олмоқда.

    23.05.2023, 12:35   Изоҳ (0)   5550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Африка тинчлик миссияси Украинадан рус қўшинлари олиб чиқилмай туриб жангларни тўхтатишни таклиф қилмоқда

    23.05.2023, 11:27

    Россиянинг Белгород вилоятида “аксилтеррор операцияси” режими жорий этилди. Бу хавфсизлик кучларига қандай ҳуқуқлар беради? Аҳолини нима кутмоқда?

    23.05.2023, 10:12

    Эрдўғон президентликка қайта сайланса, асосий вазифаси нима бўлишини айтди

    23.05.2023, 09:26

    Пригожин “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан тўлиқ чиқиши вақтини айтди

    22.05.2023, 22:55

    Рақсга тушаётган пионерлар, тушлик қилаётган беғам пандалар, Канн фестивалидаги “маънавиятсиз” режиссёр — 22 май суратлари

    22.05.2023, 22:35

    Россияда давлатлараро қидирувдаги ўзбекистонлик аёл ушланди 

    22.05.2023, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.