• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Белгород вилоятида “аксилтеррор операцияси” режими жорий этилди. Бу хавфсизлик кучларига қандай ҳуқуқлар беради? Аҳолини нима кутмоқда?

    22 май куни Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков “Украина Қуролли кучларининг қўпорувчилик ва разведка гуруҳи” Грайворон шаҳар округи ҳудудига бостириб кирганини маълум қилди. Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, “душманни йўқ қилиш” учун Россия Қуролли кучлари чегара хизмати, Миллий гвардия ва Федерал хавфсизлик хизмати ҳарбийлари ҳудудга ташланган.

    Фото: Getty Images

    Грайворон округидаги аҳоли пунктларининг ўққа тутилиш чоғида, расмий маълумотларга кўра, шу куни саккиз нафар маҳаллий аҳоли жароҳатланган. Оқибатда, Гладков “фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун” минтақада “Аксилтеррор операцияси” (АТО) режими жорий этилаётганини эълон қилди.

    “Аксилтеррор операцияси” режими нимани англатади?

    Россияда “Терроризмга қарши курашиш тўғрисида”ги федерал қонунга кўра, АТО режимини жорий этиш тўғрисида қарор ФХХ раҳбари Александр Бортников ёки унинг топшириғига биноан махсус хизматларнинг бошқа ходими томонидан қабул қилинади. Ҳозир бу борадаги қарор, расмий маълумотларга кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Белгород вилояти бўйича раҳбари Александр Кулагин томонидан қабул қилинган. У операцияга раҳбарлик қилади ва тезкор штаб ёрдамида унинг боришини назорат қилади.

    Ушбу режим ҳокимиятга кенг ҳуқуқлар беради:

    • фуқароларнинг ҳужжатларни текшириши мумкин бўлади. Агар фуқарода ҳеч қандай ҳужжат бўлмаса, шахсни аниқлаш учун уни полицияга олиб кетишлари мумкин. АТО зонасига кириш ва чиқишда одамларни тинтишга рухсат берилади;
    • зарур бўлса, хавфсизлик кучлари ўз хоҳиши билан “жисмоний шахсларни муайян участка ва объектлардан чиқариб юбориши, шунингдек, автомашиналарни олиб қўйиши мумкин”;
    • махсус хизматлар телефон суҳбатларини тинглаш ва интернетдаги исталган ёзишмаларни ўқиш ҳуқуқига эга бўлади;
    • расмийлар ҳар қандай ташкилот ва одамларга тегишли автомашиналардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун фойдаланиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, бировнинг мулкидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар кейинчалик қопланиши керак;
    • портловчи, радиоактив, кимёвий ва биологик хавфли моддалардан фойдаланадиган ишлаб чиқариш объектлари вақтинча ёпилиши мумкин;
    • вилоят ҳудудида ҳар қандай алоқа — телефон ва интернет ўчириб қўйилиши мумкин;
    • агар керак бўлса, жисмоний шахслар “хавфсиз ҳудудлар”га кўчирилиши мумкин. Ҳокимиятдан эвакуация қилинаётганларни вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш талаб қилинади. Вилоят ҳокимининг даъво қилишича, Грайворон шаҳар тумани “аҳолисининг аксарияти” аллақачон ҳудудни тарк этган;
    • АТО ҳудудининг исталган қисмида одамлар ва машиналар ҳаракати чекланиши мумкин;
    • “Терроризмга қарши кураш” махсус хизматлари ходимлари суд қарорисиз исталган бинога бостириб киришлари мумкин;
    • спиртли ичимликларни сотиш чекланиши мумкин.

    Ушбу чекловларнинг исталган қисми Белгород вилоятининг бутун ҳудудида ҳам, унинг алоҳида қисмида ҳам ўрнатилиши мумкин. Белгород вилоятида АТО режимини тугатиш тўғрисидаги қарорни худди шу маҳаллий ФХХ бошлиғи Александр Кулагин қабул қилиши керак. Бунинг учун мутасадди идоралар қонунга кўра, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдидни бартараф этиши керак.

    Россияда бундай режим тез-тез қўлланадими? Илгари у фақат Кавказда жорий қилинганми?

    АТО режими вақти-вақти билан Россиянинг турли минтақаларида жорий этилади. Хусусан, Чеченистонда у 1999 йил сентябрь ойида Борис Ельцин томонидан ташкил этилган ва деярли ўн йилдан сўнг — 2009 йил 16 апрелда Дмитрий Медведев (ўша пайтда у мамлакат президенти эди) томонидан бекор қилинган.

    Шунингдек, АТО режими Доғистон, Ингушетия ва Кабардино-Балкариянинг айрим ҳудудларида мунтазам равишда қўлланилади. Уруш бошланганидан кейин, 2023 йил 8 февралда Ставропол ўлкасидаги Петровский фермасида АТО режими жорий этилди. Ўшанда ФХХ “қуролли бандитлар аҳоли пункти ҳудудида яшириниб, темирйўл вокзалларидан бирида теракт уюштиришни режалаштирганини” маълум қилди. Разведка хизматига кўра, уларнинг барчаси топилган ва ўлдирилган. Эртаси куни АТО режими бекор қилинди.

    Аммо бу режим фақат Кавказ билан чекланмаган. 2020 йилда АТО Екатеринбургнинг Чкаловский тумани ва Арамил шаҳар туманида жорий этилди. Ўшанда ФХХ махсус операция жойида хавфсизлик кучлари терактни режалаштирган уч нафар жиноятчини йўқ қилгани ҳақида хабар берди. Шаҳардаги АТО режими воқеадан бир кун ўтмасдан бекор қилинди.

    Украинанинг босиб олинган ҳудудларида қандай режим ишлайди? “Аксилтеррор операциясими”?

    Йўқ. 2022 йил 19-октябрда Владимир Путин Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Ҳарбий ҳолат ҳам Россия ҳукуматига қатор имкониятларни беради — одамларнинг мол-мулкини тортиб олиш ва уларни “мудофаа эҳтиёжлари учун” мажбурий ишларга жалб қилиш, одамларнинг ҳудуддан чиқиб кетишини тақиқлаш, ҳар қандай шаклда ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш ва ҳар қандай фуқарони 30 кунгача ҳибсга олиш каби. 

    23.05.2023, 10:12   Изоҳ (0)   7403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон президентликка қайта сайланса, асосий вазифаси нима бўлишини айтди

    23.05.2023, 09:26

    Пригожин “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан тўлиқ чиқиши вақтини айтди

    22.05.2023, 22:55

    Рақсга тушаётган пионерлар, тушлик қилаётган беғам пандалар, Канн фестивалидаги “маънавиятсиз” режиссёр — 22 май суратлари

    22.05.2023, 22:35

    Россияда давлатлараро қидирувдаги ўзбекистонлик аёл ушланди 

    22.05.2023, 20:35

    “Хитой глобал хавфсизлик учун энг катта таҳдиддир” — Риши Сунак

    22.05.2023, 20:15

    Туркиянинг Нью-Йоркдаги бош консуллигига ҳужум қилинди (фото, видео)

    22.05.2023, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.