• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Мен каби ўлим топманг”. Жуда эрта машҳурликка эришган ва ўзини нобуд қилган Жорж Бест ҳақида

    “Манчестер Юнайтед” сафидаги ўйинлари билан машҳурликка эришган Жорж Бестнинг журналистларга айтган сўнгги сўзлари шундай бўлган: “Мен каби ўлманг”. Ирландиянинг шимолида туғилган футболчи чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаган ва 28 ёшида фаолиятини якунлаган. Қуйида истеъдод бўйича Пеле ва Марадонадан ўтиб кетиши кутилган иқтидор эгаси қандай қилиб ўз фаолиятини барбод қилгани ва операция ҳам унинг ҳаётини сақлаб қолмагани ҳақида сўз боради.

    Жорж Бест ХХ асрнинг энг яхши футболчиларидан бири, шунингдек, Шимолий Ирландия ва “Манчестер Юнайтед”нинг ХХ асрдаги энг зўр ўйинчиси бўлган. У ҳақида “Maradona GOOD, Pele BETTER, George BEST” (Марадона яхши, Пеле яхшироқ, Жорж энг яхши) деган жумлалар ўйлаб топилганди. Ҳаётининг қоронғи томони эса майдондан ташқарида бўлган. Тунги клублар, қизлар, алкогол, маст ҳолда жанжал қилиш ва полиция билан можаролар. Ва буларнинг барчаси футболчи 22 ёшлигида юз берган.

    Фото: Getty Images

    Бест 1946 йилнинг 22 май санасида Шимолий Ирландиянинг Крегаг шаҳрида туғилган. Онаси ва дўстларининг сўзларига кўра, у футболга бўлган муҳаббат билан улғайган. Бест “Крегаг Бойз” ёшлар жамоасида ўйнаётган вақтда скаутлар эътиборига тушган ва кўрик учун “Манчестер Юнайтед”га таклиф қилинган. Жорж кучли стресс ва уй соғинчи туфайли 2 кундан кейин Шимолий Ирландияга қайтиб келади. Лекин “қизил иблислар” унга иккинчи имкониятни тақдим этади ва Жорж ундан унумли фойдаланади.

    Футболчи 17 ёшида “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолади. Унинг жамоадаги дастлабки даври “Манчестер Юнайтед”нинг инқирозли даврига тўғри келди, чунки аввалроқ “қизил иблислар”нинг кўплаб футболчилари ҳалок бўлган ва 19 нафари оғир жароҳат олган авиаҳалокат юз берганди. Аммо Жорж йўқолиб қолмади ва биринчи мавсумида 26 та ўйинда олтита гол киритди. 17 ёшли қанот ярим ҳимоячиси учун бу мўжиза ҳисобланарди. Кейинги мавсумларда ҳам ривожланишдан тўхтамади, Британиядаги энг машҳур одам ва ҳақиқий брендга айланди.

    Бест ўзининг бутиклари, барлари, тунги клубларини очди ва реклама роликларида суратга тушди. Ва буларнинг барчасини 19 ёшида амалга оширди. Жорж 1960 йилларнинг Бекҳэми эди, футболчи кейинги мавсумларда ҳам ўсиб борди. Унинг энг яхши ўйини 1967/68 йилги мавсум Чемпионлар Кубоги финалидан ўрин олган “Бенфика”га қарши баҳсга тўғри келди. Ушбу ўйинда “Манчестер Юнайтед” “Бенфика”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, Бест битта гол урди. “Қизил иблислар” Европа Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонган биринчи инглиз клубига айланди.

    Мавсум якунига кўра, 53 та ўйинда 32 та гол урган Жорж Бест “Олтин тўп” соҳибига айланди. Футболчи “Манчестер Юнайтед” мухлисларининг меҳрини қозонди.

    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг Бест барларга бориш, жанжаллашиш, ўғрилик қилиш ва маст ҳолда автомобиль бошқаришни бошлади. Жорж кейинги тўрт мавсумда буларнинг барчасини футбол билан ёнма-ён бажаришга муваффақ бўлди, лекин жанжаллар борган сари кўпайиб борди. Бир сафар футболчи йўқолиб қолди ва бир ҳафта давомида топилмади. Бест қайтиб келгандан кейин кечирим сўради, лекин клуб директорига бу ёқмади. Кейинчалик Бест янада кўпроқ жанжалларга аралашишни бошлади ва клубдан ҳайдалди. Шундан сўнг кўп ичишни бошлади, хотини билан жанжаллашди, Австралия, Ҳиндистон, Америка клубларини ва пастки лиганинг аутсайдер жамоаларини айланиб чиқди.

    Фаолиятини тиклаш учун сўнгги умид унинг “Фулҳэм”даги икки мавсуми бўлди. Футболчи 48 та ўйин ўтказди, 11 та гол урди ва кўплаб голли узатмаларни амалга оширди. Аммо бу икки мавсум унинг учун “Фулҳэм” таркибидаги сўнгиси бўлди.

    Фаолияти якунланганидан кейин ҳам Бест жанжалларга аралашишдан тўхтамади. Хотини Жорж томонидан калтаклангани учун ажрашишга ариза берди ва уни ташлаб кетди. Собиқ футболчи буни ўзи очган барда ичиш учун яна бир сабаб деб ҳисоблади.

    2002 йилга келиб у ўз обрўси билан бирга жигарини ҳам ўлдирди. Жорж шошилинч ва деярли бепул жигар кўчириб ўтказиш операциясини бошидан ўтказди. Бест тирик қолди, бироқ унга алкогол тақиқланди. Жорж буни қабул қилди ва аҳволини яхшилаш учун психологга борди. Операциядан кейинги биринчи йилда тинч ва яхши ҳаёт кечирди, аммо кейинги икки йил даҳшатли ўтди. У қилаётган иши ёмон эканини ва даҳшатли тугашини тушунди, лекин ичишда ва жанжал чиқаришда давом этди. Оқибатда 2005 йилда касалхонага ётқизилди. Унинг жигари яна ишламай қолганди. Докторлар Бестни сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини айтди ва собиқ футболчи буни қабул қилди. У тахминан бир ҳафта яшади ва кундан-кунга аҳволи ёмонлашди.

    Ҳаётининг сўнгги кунида унинг олдига журналистлар келди. Кўпчилик ОАВ вакилларини ҳайдаб юборган бўларди, лекин Жорж ундай қилмади. Мухбирларни кўриб чин дилдан хурсанд бўлди ва барча саволларга жавоб берди. Газетага берган интервьюси охирида “Мен каби ўлим топманг” деган жумлани айтди.

    Эртаси куни Жорж Бест газета биринчи саҳифасида чиқди, лекин унинг ўзи буни кўра олмади. Чунки собиқ футболчи эрта тонгда Лондонда вафот этганди. У эндигина 59 ёшга кирганди.

    Ташқаридан қараганда у бахтли ҳаёт кечирганга ўхшайди, бироқ Бестнинг ўзи бундай ҳисобламайди. Ўша интервьюда у мунтазам тунги клубларга борганидан, хотинини алдаганидан, “Манчестер Юнайтед”га қарши чиққанидан афсусда эканини айтди ва уни профессионал футболга олиб келган скаутдан тортиб, хотини ва боласигача ҳаммадан кечирим сўраганди. Ҳақиқий Бест ҳаётнинг сўнгги кунида намоён бўлганди.

    22.05.2023, 23:47   Изоҳ (0)   18971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Боруссия Д” Бундеслигада ғалаба қозониши учун бир қадам қолди. Германия чемпионлиги учун кечаётган кураш ҳақида

    22.05.2023, 21:54

    Суперлига. “Навбаҳор” сафарда “Бунёдкор”ни тор-мор этди, “Андижон” “Қизилқум” устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

    22.05.2023, 21:37

    ФИФА Россия чемпионати легионерларига клуб билан шартномани бекор қилишга рухсат берувчи қарор муддатини узайтирди

    22.05.2023, 18:41

    “Буюк футболчилар ўйнаган лига бугун ирқчиларга тегишли!”. “Валенсия” мухлислари Винисиусни “портлаш”га мажбур қилди — у йиғлади, четлатилди ва ижтимоий тармоқда ж...

    22.05.2023, 15:21

    “Реал Мадрид” баскетбол жамоаси 11 карра Евролига ғолибига айланди. Бу рекорд натижа (видео)

    22.05.2023, 11:02

    U-20 ЖЧ—2023. Бразилия 5 та гол урилган ўйинда Италияга енгилди, Япония ёшлари Сенегалдан устун келди

    22.05.2023, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.