“Барселона” мураббийи Хави Каталон клуби билан шартномасини 2026 йилгача узайтириши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Испаниялик мураббий ва клуб президенти Хоан Лапорта кейинги ҳафтада янги шартномани келишиб олиш учун учрашув ўтказади.
Қайд этилишича, Хави музокаралар ўтказишга мажбур бўлганига қарамай, келишув тезда амалга ошади. Мутахассиснинг ҳозирги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
“Барселона” раҳбарияти эса тезроқ шартномани узайтиришни хоҳламоқда. Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” Хави қўл остида Испания чемпионатини ва Суперкубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)