Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер The Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида “Терминатор” фильмининг кейинги қисмларида суратга тушмаслигини маълум қилди.
“Франшиза тугагани йўқ, лекин менинг ундаги иштироким тугади. Мен ‘Терминатор’ бошқа йўналишда суратга олинишини яхши тушундим. Кимдадир бу борада яхши ғоя бордир. ‘Терминатор’ қайсидир маънода муваффақият қозонишимга туртки бўлди. Шунинг учун фильм менда ҳар доим илиқ хотираларни уйғотади”, — дейди актёр.
Актёр, шунингдек “Генезис” ва “Қора тақдирлар” фильмларининг давомида суратга тушганидан афсусланишини ҳам айтиб ўтган.
“Биринчи учта фильм зўр чиққан. Тўртинчисига мени чақиришмади, чунки у пайтда мен Калифорния губернатори эдим. Бешинчи ва олтинчи фильмлар унчалик кўнгилдагидек чиқмади, ўйлашимча. Биз бу ҳақда фильм чиқмасидан аввал билганмиз, чунки сценарий унчалик яхши ёзилмаган эди”, — дейди актёр.
Изоҳ (0)