• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Гримёрлар катта маҳорат билан ишлагани туфайли киноқаҳрамонлар ўта ишонарли чиққан машҳур фильмлар (фото)

    Томошабиннинг фильм қаҳрамонига ишониши учун фильм сюжет и ҳар доим ҳам етарли бўлавермайди. Maxсус костюмлар, соч турмаги ва, албатта, грим жуда муҳим.

    Марта Митчелл — “Газлит”

    Фото: AdMe

    Жулия Робертсни Марта Митчеллга ўхшатиш осон иш эмасди: актрисанинг ўзига хос юз тузилиши прототипига ўхшамасди. Шунинг учун визажистлар кўп ишлаши керак эди: Марта ва Жулиянинг юз шаклларини ўрганиб, бир-бирига мос бўлган, аммо айни пайтда ташқи кўринишига зид бўлмаган соч турмаги ва пардозларни танладилар.

    Бунинг учун 2 хил парик яратилади: Мартанинг начосли ва машҳур боб соч турмаги. Макияжга келсак, Жулиянинг юзига оч ранглар қўлланилган ва лаблари рангсиз лаб бўёғи билан бўялган.

    Шунингдек, актриса учун махсус тиш протези қилинган, бу юзининг пастки қисмини бир оз юмалоқ кўринишига имкон берган.

    Малефисента — “Малефисента”

    Фото: AdMe

    Анжелина Жолининг Малефисента учун макияжи 2,5 соат давом этган. Шу билан бирга, фильм визажисти Анжелина Малефисента образини яратишда бевосита иштирок этганини айтади. Жумладан, персонажнинг ўзига хос белгиси бўлган ўткир қиррали ёноқ суяклари “Born This Way” клипида Леди Гагаганикидек бўлишини таъкидлаган.

    Фото: AdMe

    Ҳар куни актрисанинг ёноқлари ва бурнига силикон қопламалар ёпиштирилган. Анжелинанинг терисини пардоз воситасидан ҳимоя қилиш учун визажист унинг юзига кокос ва арган ёғини суртган.

    Барон Харконнен — “Дюна”

    Фото: AdMe

    “Дюна” фильмининг бош ёвуз қаҳрамони Владимир Харконненни Стеллан Скарсгард ижро этган. Бу персонаж қиёфасини яратиш учун визажистга тахминан 16 ҳафта вақт керак бўлди: камида 15 хил техника синаб кўрилган.

    Охир-оқибат, баронни сочсиз ва қошсиз қилишга қарор қилинди ва унга вазминлик бериш учун силикон юз қопламалари ва “қалин” костюм кийдирилган. Реквизитларнинг умумий массаси 9-11 кг эди. Натижада унинг Харконнени чиндан ҳам ажойиб чиқди.

    Кесси — “Умиди сўнаётган қиз”

    Фото: AdMe

    Фильм визажистининг сўзларига кўра, қаҳрамоннинг макияжи алоҳида персонаж эди. Кесси пардозсиз юролмасди, чунки бу унга кимлигини яширишга ёрдам беради. Мисол учун, кун давомида қиз фариштага ўхшаши керак эди ва бунга табиий пардоз туфайли эришилади.

    Кечқурун Кесси безори қизга айланиб, янги ниқоб кияди. Унинг кўзлари атайлаб булғангандек кўриниши учун визажист актрисанинг киприкларига туш суртиб, дарҳол кўзларини юмишини сўрайди. Шунингдек, актрисанинг юзига терлагандек кўриниши учун спрей сепилган.

    Уэйн Хейс — “Ҳақиқий детектив”

    Фото: AdMe

    Сериалда Маҳершала Али қаҳрамони турли ёшда пайдо бўлади, демак, визажистнинг машаққатли меҳнатисиз бу образни ҳам тасаввур қилиш мумкин эмасди. Қаҳрамоннинг кекса “версияси” устида ишлаган мутахассис қандай қилиб бундай реализмга эришганини айтиб берди.

    Аввал визажист актёр билан учрашиш учун боради. Унинг бир нечта фотографик портретларини суратга олади, шунингдек, ҳар бир ажинни ўрганиш ва вақт ўтиши билан унинг қандай ўзгариши ҳақида ўйлаш учун Алининг юзига гипс қўяди. Ушбу таҳлил асосида қуриб қолган терига тақлид қилиш учун махсус юз қопламалари ишлаб чиқарилган. Уларнинг ёрдами билан актёрни “қаритиш” учун визажист 3 соатдан 5 соатгача вақт сарфлади.

    Билли Жин Кинг — “Жинслар жанги”

    Фото: AdMe

    Эмма Стоунни деярли ҳеч қачон бўянмайдиган теннисчи Билли Жин Кингга айлантириш учун визажистлар спортчининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратдилар: қорайган тери, сепкиллар, қош шакли ва чандиқлар. Шунинг учун қаҳрамон учун махсус пардоз ишлаб чиқилган бўлиб, у спрет, бронзер ва минимал миқдордаги декоратив косметикани ўз ичига олади.

    Бундан ташқари, Стоуннинг сочлари ҳар ҳафта қора рангга бўялган — ранг формуласи визажист илтимосига биноан таниқли колорист томонидан ишлаб чиқилган.

    16.05.2023, 12:30   Изоҳ (0)   10238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қатар шайхини бўйсундирган аёл: қандай қилиб исёнчининг қизи Шарқнинг “қалблар маликаси” ва мода тимсолига айланди?

    15.05.2023, 19:50

    “Галактика қўриқчилари-3” фильми жаҳон прокатида 500 миллион доллардан ортиқ даромад тўплади

    15.05.2023, 18:39

    “Ҳаёт гўзал”, “1+1” ва якуни йиғлашга мажбур қиладиган бошқа машҳур комедик фильмлар (фото)

    13.05.2023, 17:30

    “Чебурашка” 2023 йилнинг энг кассабоп фильмлари рўйхатига киритилди 

    12.05.2023, 15:59

    “Форсаж”, “Қора рицар” ва бошқа машҳур фильмлардаги компьютер графикасисиз суратга олинган ақл бовар қилмас саҳналар 

    12.05.2023, 12:30

    Бутун сюжет давомида фақат битта актёр рол ўйнаган машҳур фильмлар (видео)

    11.05.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.