Қорақалпоғистоннинг Устюрт ҳудудида бир неча кунлик ёмғирдан сўнг дўл ёғди.
“Дарё”га Устюрт ҳудудида жойлашган “Қорақалпоғистон” посёлкаси турғунларининг маълум қилишича, ҳолат кеча, 17 майда содир бўлган.
“Дарё” билан суҳбатлашган овул (посёлка) одамларининг айтишича, мазкур ҳудудда беш кундан бери вақти-вақти билан ёмғир ёғмоқда.
“Қорақалпоғистон” посёлкаси Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани, Устюрт текислигида жойлашган. У республиканинг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Овулни марказ Нукусдан тахминан 500 км масофа ажратиб туради.
Гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ҳудудларида дўл ҳодисалари камдан кам кузатилади. Чунки, бу ҳудудга ҳар доим нам ҳаво оқимлари кириб келганда ҳавода чанг билан боғлиқ майда заррачалар етарли бўлган ва бу ҳолат олдинлари дўл ёғиши олдини олиб келган. Аммо, 14 майдан бери Устюртда ёғаётган давомли ва жуда кўп ёмғирлар чўл ҳавосини тоғ ҳавоси каби тозалаб қўйган.
Изоҳ (0)