Тошкент шаҳри Учтепа туманида 16 май куни Matiz ҳайдовчиси 12 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 19:00 да Лутфий кўчасида ҳайдовчи М.А. ишонч қоғози асосида Matiz’да ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёда — 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Э.Қ. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)