• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарийб 9 млрд долларга етган савдо айланмаси, туризм соҳасидаги ҳамкорлик натижалари, “Марказий Осиё – Хитой” саммитининг аҳамияти. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик қандай ҳолатда?

    Дунёнинг ҳар томонлама энг йирик мамлакатларидан бири бўлган Хитой ташқи сиёсати ва ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларидан бири Марказий Осиё ҳисобланади. Марказий Осиё – Хитой газ қувурининг учта линияси орқали табиий газ етказиб бериш, шунингдек, Қозоғистон – Хитой нефть қувури орқали нефть етказиб бериш Хитойнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга муҳим ҳисса қўшмоқда.

    Бундай шароитда минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш икки томонлама стратегик шерикликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу мавзу олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой алоқалари кун тартибида ва якуний сиёсий ҳужжатларида анъанавий тарзда муҳим ўрин тутади.

    “Дарё” икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик хусусида сўз юритади.

    Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар

    Ўзбекистон-Хитой муносабатлари узоқ тарихга эга ва Буюк ипак йўли даврига бориб тақалади, бир пайтлар Ўрта қироллик савдосининг асосий қисми бу йўл орқали ўтган. Самарқанд, Бухоро каби қадимий шаҳарлар бозорларида Хитой шойи, қоғоз, чой ва бошқа маҳсулотлар узоқ вақт ҳукмронлик қилган.

    Инфографика: “Дарё” 

    ХХР Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 27 декабрда тан олган. Дипломатик муносабатлар 1992 йил 2 январда ўрнатилган. 2012 йил 6 июнда стратегик шериклик, 2016 йил 22 июнда кенг қамровли стратегик шериклик, 2022 йил 15-сентябрда янги даврда кенг қамровли стратегик шериклик ўрнатилди.

    1991 йилдан буён икки давлат раҳбарларининг 21 марта саммити бўлиб ўтган. Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси президентлари Сзян Сземин (1996), Ху Сзинтао (2004, 2010) ва Си Цзиньпин ташриф буюрди (2013, 2016, 2022).

    Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг май ойида Хитойга илк марта давлат ташрифи билан борди. Мазкур ташриф Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ривожига катта туртки берди. Ташриф натижасида қишлоқ хўжалиги, таълим, саноат, тиббиёт, энергетика, транспорт ва коммуникация соҳаларида турли лойиҳалар билан умумий қиймати 23 миллиард доллардан ортиқ бўлган 100 дан ортиқ икки томонлама шартномалар имзоланди.

    Ташрифлар ва мулоқотлар кейинги йилларда ҳам давом этди. 2018 йилнинг июнь ойида Шавкат Мирзиёев Синдао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. 2019 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон президенти “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш мақсадида Пекинга борди.

    Пандемия даврида ва ундан кейин ҳам қатор мулоқотлар давом этди. Турли конференциялардаги иштирок, телефон орқали мукофотлар шулар жумласидан. 

    2022 йилнинг февралида Шавкат Мирзиёев XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун Хитой пойтахтига борди. Шу йилнинг сентябр ойида эса ХХР Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Мазкур олий даражадаги ташриф доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка доир умумий қиймати 15 миллиард долларлик келишувларга эришилди ва битимлар имзоланди.

    Бугунга қадар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 283 та ҳужжат имзоланган. Жумладан, 113 та давлатлараро ва ҳукуматлараро халқаро шартномалар, 82 та идоралараро ва 88 та бошқа турдаги.

    Савдо-иқтисодий ҳамкорлик

    2022 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 8,92 млрд долларни (+19,7%) ташкил этди, жумладан: экспорт – 2,52 млрд доллар (-0,4%), импорт – 6,4 млрд доллар (+30, 1%). 2023 йилнинг январь март ойларида товар айирбошлаш ҳажми 2,3 миллиард долларни (+7,4 фоиз) ташкил этди, жумладан: экспорт – 358,5 миллион доллар (-32,1 фоиз), импорт – 2 миллиард доллар (+20%).

    Инфографика: “Дарё” 

    Жами ўзлаштирилган Хитой сармояси 2017-2022 йилларда 10,9 миллиард долларни, шу жумладан 2022 йилда 2,2 миллиард долларни ташкил этди. Хитойнинг қатор тижорат банклари орқали Ўзбекистонга берилган кредитларнинг умумий портфели 6,9 миллиард доллардан ошади (шундан 4 миллиард доллари ҳукумат кафолатисиз).

    2008-2022 йилларда 51 та лойиҳани амалга ошириш учун Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг 246,3 миллион долларлик грант маблағлари жалб этилди. 2022 йилда 10,1 миллион доллар миқдорида грантлар жалб этилди. Айни пайтда 77,6 миллион долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 1763 та корхона фаолият юритмоқда, шундан 275 таси 2022 йилда ташкил этилган.

    Инфографика: “Дарё” 

    Бугунги кунда мамлакатлар Қирғизистон томони билан ҳамкорликда Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити арафасида уч томонлама шартнома имзолаш орқали Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши лойиҳасини илгари суриш ишларини фаоллаштирди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида “Хитой-Марказий Осиё-Ғарбий Осиё” иқтисодий йўлагини шакллантириш режаларини илгари суриш, Жанубий Осиё ва Яқин Шарққа янги транспорт йўлакларини ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин. 

    Айни пайтда икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги алоқалар фаол ривожланмоқда. Шундай қилиб, 2021 йил сентябр ойида COVID-19 га қарши Ўзбекистон-Хитой қўшма вакциналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Коронавирус тарқалишига қарши курашиш доирасида 2020 йил 12 февраль ва 3 март кунлари Ўзбекистон Хитойга умумий қиймати 203 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборди. 2020 йилнинг март декабрь ойларида Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан 4,8 миллион долларлик 50 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказилди.

    Маданий ва гуманитар ҳамкорлик

    2003 йилда Хитойнинг Чангчун шаҳрида Камолиддин Беҳзод ҳайкали очилди, 2017 йили Шанхай университетида Алишер Навоий ҳайкали. Конфуций институтлари Тошкент (2005 йилдан) ва Самарқандда (2014 йилдан) фаолият юритмоқда. 2019 йилда Самарқанд давлат университети ёнида Конфуций ҳайкали ўрнатилди.

    Инфографика: “Дарё” 

    Марказий Миллатлар Университетида (Пекин) ва Шанхай халқаро тадқиқотлар университетида ўзбек тили кафедралари мавжуд. Хитой тилини ўрганаётган ёшлар сони ортиб бормоқда, уларни Хитой маданияти, мусиқаси ва рақси ҳам ўзига жалб қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Тошкентдаги Хитой миллий маданият маркази Хитойда ўқиш истагида бўлган ўзбекистонлик ёшларга стипендия ва грантлар ажратишда кўмаклашаётгани ижобий таъсир кўрсатмоқда.

    Мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ҳам Хитой сингари бой тарихий-маданий меросга, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Фарғона каби ноёб қадимий меъморий ёдгорликларга эга бўлган ранг-баранг мамлакатдир. 

    2010 йилдан бошлаб Ўзбекистонга Хитой фуқароларининг гуруҳли саёҳатлари учун туристик давлат мақоми берилди, 2017 йилда эса беш йилга мўлжалланган Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилинди. 2021 йил март ойидан бошлаб Хитой фуқаролари учун ўн кунлик визасиз режим амал қилади.

    Кўрилган чора-тадбирлар туфайли кейинги йилларда Ўзбекистонга хитойлик сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди. 2017-2019 йилларда уларнинг сони 19 мингдан 54 минг нафардан ошди. Бироқ сўнгги уч йил ичида пандемия бошланиши билан мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлар оқими қисқарган ва 10 минг кишидан ошмаган. 

    Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2023 йил Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили деб эълон қилинди. 

    “Марказий Осиё – Хитой” саммити ҳақида

    18-19 май кунлари Сиан шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” саммити Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик салоҳиятини янада самаралироқ очиб беришга хизмат қилиши шубҳасиз. 

    Экспертлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг муҳим устувор йўналиши минтақавий хавфсизлик ва Марказий Осиё тараққиётини таъминлашнинг муҳим омили бўлиб қолаётган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, барқарорликни таъминлаш ва қайта тиклашга кўмаклашишдан иборатлигини таъкидлашмоқда.

    17.05.2023, 19:00   Изоҳ (0)   4423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда эркак вояга етмаган икки ўғлини ўлдирди

    17.05.2023, 17:45

    “Бармоқларнинг кўзи бор” — водийнинг бахши қизи билан суҳбат (видео)

    17.05.2023, 15:10

    Cobalt ва Lacetti нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон — UzAuto Motors

    17.05.2023, 14:50

    Ўзбекистонда касб-ҳунар мактаблари учун қабул квоталари тасдиқланди

    17.05.2023, 14:00

    Наманганда 1 гектар ерни тендерда ютиб бериш учун 10 минг доллар сўраган мансабдор ушланди

    17.05.2023, 13:20

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини 70 йиллик юбилейи билан табриклади 

    17.05.2023, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда камбағал оилалар тоифаларга қандай ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:16

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришди

    Спорт | 12 май, 19:07

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00

    Меган Марклнинг рецептидан жабрланган аёл ундан 10 млн доллар товон пули талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 12 май, 18:45

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.