Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига кундузги ва дуал таълим шакллари бўйича жами 98 042 та қабул параметрлари тасдиқланди.
Шундан:
- кундузги таълим шакли бўйича – 93 310 та;
- дуал таълим шакли бўйича – 4 732 та.
Кундузги таълим шакли ҳамда дуал таълим шакли бўйича квоталар билан тегишли ҳаволалар орқали танишиш мумкин.
Ҳужжатлар 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади. Касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.
2022 йил июнь ойида Ўзбекистондаги касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилиши маълум қилинганди. Ўшанда вилоят ҳокимлари Олий таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилган.
Изоҳ (0)