Арманистонда бош вазир Никол Пашиняннинг ўғли Ашот Пашинянни ўғирлашга уриниш бўлди. Бу ҳақда “Айкакан Жаманак” нашри хабар берди.
Мазкур нашрнинг бош муҳаррири Арманистон бош вазирининг рафиқаси Анна Акопян ҳисобланади. Одам ўғирлашга уринишни маҳаллий ташкилот аъзолари уюштиргани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса бош вазир ўғлининг уйи ёнида содир бўлган. Ўғрилар Ашот Пашинянни мажбуран ўз машинасига ўтқизган. Жабрланувчи ҳаракатланаётган машинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган. Ҳодиса оқибатида Ашот Пашинянни орқада ҳаракатланиб келаётган бошқа машина уриб юборган.
“Оқибатда Ашот Пашиняннинг оёғи жароҳатланган, ҳодиса ташкилотчилари воқеа жойидан қочиб кетган. Ашот Пашинян ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)