Россия ва Эрон “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридорини амалга ошириш доирасида Эрон темир йўл линиясини молиялаштириш ва қуриш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Шартномани имзолаш 17 май куни видеоалоқа орқали бўлиб ўтган, маросимда Россия президенти Владимир Путин ва унинг эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисий иштирок этган.
Таъкидланишича, Рашт-Астара темир йўл и Ҳиндистон, Эрон, Россия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларни темир йўл ва денгиз орқали боғлайдиган коридорнинг муҳим бўғини сифатида қаралмоқда. Россия расмийларига кўра, у асосий глобал савдо йўли сифатида Сувайш каналига рақобат бўлиши мумкин.
Шунингдек, Каспий денгизи қирғоқлари бўйлаб узунлиги 162 километр бўлган ушбу темир йўл Болтиқ денгизидаги Россия портларини Ҳинд океани ва Форс кўрфазидаги Эрон портлари билан боғлайди.
Изоҳ (0)