Велоспортнинг шоссе тури бўйича Оқтош—Чорбоғ Mountаin халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10 ,11, 13, 14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 80-70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида ҳаракат чекланади. Кейинги кунларда ёпиладиган йўллар рўйхати қуйидагича:
11 май куни:
- Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир—Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача (“Бочка” овқатланиш жойлари) бўлган йўл;
- 4P6 Тошкент шаҳри—Чирчиқ шаҳри—Чимён автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари;
- 4P10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 80–82-километр оралиқлари (Чорбўғ сув омбори кўприги ва “эски бочка” оралиқлари).
13 май куни:
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир—Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) қадар;
14 май куни:
- Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир—Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача (“Бочка” овқатланиш жойлари) бўлган йўл;
- 4P6 Тошкент шаҳри—Чирчиқ шаҳри—Чимён автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари;
- 4P10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 80–82-километр оралиқлари (Чорбўғ сув омбори кўприги ва “эски бочка” оралиқлари)да.
“Ҳурматли фуқаролар! Мазкур вазиятни тўғри тушунган ҳолда, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажаришингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
19 февраль куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов қўйилганди. Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан 5 март куни бир қатор кўчалар ёпилган эди.
Изоҳ (0)