Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.
Zarnewsънинг маълум қилишича, фуқаро О.Ж. (1973 йилда туғилган) ўзига фойдаланиш учун топширилган, деҳқон хўжалигига тегишли бўлган 1 гектар ерни бошқа фуқарога 90 минг долларга сотишини билдириб, келишилган суммадан 40 минг долларни олдиндан беришни талаб қилган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда у маҳаллий фуқародан ушбу пулни олаётган вақтида қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда Паяриқ туманида яшовчи Ш.А. (1993 йилда туғилган) амакисига тегишли фермер хўжалиги балансида бўлган 1,2 гектар ерни талабгорга 17 минг долларга сотишни режалаштириб, келишилган пулдан 10 минг долларни олаётганида ушланган.
Изоҳ (0)