Тошкент шаҳар Яшнобод туманида бетон устунга урилган Lacetti’да ёнғин чиқди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 8 май куни соат 14:10 ларда Яшнобод тумани Maxтумқули кўчасида содир бўлган. Ушбу кўча бўйлаб Оҳангарон кўчасига 2-даражали йўлдан ўтиш жойида 1998 йилда туғилган А.Ш. бошқарувида бўлган Lacetti’ни бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотиши оқибатда бетон устунга келиб урилган.
Йўл транспорт ҳодисас натижасида Lacetti’нинг матор қисмида ёнғин келиб чиққан, автомашина ҳайдовчиси ва йўловчи тан жароҳати олган. Уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)