Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида беш миллион сўм эвазига фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, у ўз қўл остидаги иккита аёлни жинсий алоқада бўлишлари учун ҳар бирига 2 миллион 500 минг сўмдан жами 5 миллион сўм олаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жиноят қидирув бўлими, ДХХ ва департаментнинг Нукус шаҳри бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)