• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Титаник” фильмида кекса Роуз ролини ижро этган актриса ёшлигида қандай бўлган?

    1997 йилда “Титаник” фильми экранларга чиқди, кейинчалик мазкур фильм кинонинг ҳақиқий афсонасига айланди. Бутун дунёни ларзага солган, миллионлаб юракларни забт этган ва кўплаб мукофотларни, жумладан 11 та “Оскар”ни қўлга киритган фожиали ҳалокат фонида тасвирланган севги ҳикояси ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Фильмнинг кадрорти ҳикоячиси кексайган Роуз ролини истеъдодли актриса Глория Стюарт ўйнаган.

    Фото: East News

    Глория Стюарт ўрта мактабда ўқиб юргандаёқ актрисалик фаолиятини бошлаган. 1932 йилда университетни тугатгач, Universal Pictures билан шартнома имзолайди ва кинокомпаниянинг кўплаб фильмларида, масалан, “Эски қоронғи уй”, “Кўринмас одам” каби фильмларда роль ўйнайди. У “Уч мушкетёр” мусиқий комедиясида қиролича Анна ролини ҳам ижро этган.

    Фото: East News

    Бироқ 30 йилларнинг охири ва 40 йилларнинг бошларида Стюарт экранларда сезиларли даражада камроқ кўрина бошлади. 1939 йил бошида актриса турмуш ўртоғи Артур Шикман билан 4 ой давомида Осиё, Миср ва Италияга саёҳат қилади. 1940 йил ўрталарида Глория кинога қайтади, аммо у карьерасининг энг муваффақиятли давридаги сингари кўп роль ижро қилмайди. Орадан бир неча йил ўтиб эса суратга олиш жараёнларидан чарчаганини маълум қилади. Барча янги сценарийлар билан танишиб чиқиб, кескин рад қилганидан кейин бекорга вақт сарфлаётганларини тушуниб етган Голливуддагилар уни тинч қўйишга қарор қилишади.

    Фото: East News

    Кейинчалик у актрисалик карьерасини ташлаб, ўзини бадиий санъатда синаб кўради. Дастлаб декупаж (декорация техникаси), кейин эса расм чизиш, китоб ёзиш, ҳатто бонсай санъати (митти дарахтнинг аниқ нусхасини ясаш) билан шуғулланади. У томонидан чизилган картиналар Нью-Йорк, АҚШ ва Европанинг бошқа йирик шаҳарларида галереялардан ўрин олган. Китобларини эса ўз ҳисобидан чоп эттиради. Адади кам бўлган китоблардан тушган маблағ кундалик харажатлар учунгина етган.

    Фото: East News

    Карьерасидаги узоқ танаффусдан кейин 1975 йилда катта экранларга қайтган актриса 1982 йилда “Менинг энг яхши йилим”да суратга тушади. 1997 йилнинг май ойида эса Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильмида роль ижро қилиш учун таклиф қилинади. Эртаси куни кастинг директори билан суҳбатлашгандан сўнг, Кемероннинг ўзи видеокамера билан унинг олдига келади. Унинг сўзларига кўра, кекса Роуз ролини режиссёр назарда тутган ҳамдардлик ва мулойимлик билан ўқий олишига ишончи комил эди. Бир ҳафталик иши учун суратга олиш майдончасидаги энг кекса актриса 10 минг доллар гонорар олади.

    Фото: East News

    Натижада мазкур роли сабаб Глория Стюарт жуда кўп мукофотларга, жумладан “Олтин глобус” ва “Энг яхши иккинчи пландаги актриса” учун Академия мукофотига номзод бўлади. Ушбу нуфузли маросимда иштирок этган саноқли олтин аср юлдузларидан бири бўлишдан ташқари, 2022 йил ҳолатига кўра Глория 87 ёшда бу тоифадаги энг кекса номзод бўлиб қолмоқда.

    Фото: East News

    95 ёшида актрисага ўпка саратони ташхиси қўйилади. Шунга қарамай у касалликка жиддий эътибор бермайди. Ёши сабаб суратга тушмай қўйган ва камдан-кам ҳолларда интервью берган актриса 100 йиллик юбилейини 2010 йилда Лос-Анжелесдаги ACE галереясида нишонлайди. Байрамда оила ва дўстлардан ташқари Жеймс Кемерон ҳам иштирок этади. Галереяда актриса томонидан яратилган санъат асарлари: расмлар, ипакдан тайёрланган буюмлар, декупаж намуналари ва бонсай коллекциясидаги дарахтлар намойиш этилади.

    Фото: East News

    Кино саноатига қўшган ҳиссаси учун Стюарт Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида юлдузига эга. Унинг юлдузи Голливуд хиёбонининг 6700-мавзесида жойлашган. Актриса 2010 йил 26 сентябрда нафас етишмовчилигидан вафот этади. Қайсидир маънода Стюарт ўз қаҳрамонининг тақдирини такрорлади: у 100 йил яшади.

    03.05.2023, 19:45   Изоҳ (0)   20203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзи билан ўзи гаплашадиган бўлиб қолди”. Саида Раметова Альцгеймер касаллигига чалинган турмуш ўртоғи Жумадулла Раметов ҳақида (видео)

    03.05.2023, 17:15

    “Фарзандларимга сифатли таълим олишига шароит яратгим келди”. Даврон Эргашев оиласи билан Америкада яшаётгани ҳақида  

    03.05.2023, 12:30

    Instagram: Кунига 13 минг доллар топадиган Муниса Ризаева, фарзанд кутаётган Ганя Усмонова, Liil Хуррамов Марям Тиллаевага уйланмоқчи

    02.05.2023, 22:09

    Нафақат санъатда, балки бошқа соҳаларда ҳам муваффақиятга эришаётган жаҳон юлдузлари (фото)

    02.05.2023, 18:55

    Тоби Магуайр, Леонардо Ди Каприо ва катта бўлса-да, болалар ролини маҳорат билан гавдалантирган бошқа машҳурлар (фото) 

    01.05.2023, 19:40

    Британиялик хонанда Эд Ширан судда гитара чалиб айбсизлигини исботлади

    01.05.2023, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.