Саида Мирзиёева Германиянинг Берлин шаҳрида жойлашган Музейлар оролида экспонатлар билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, 4 май куни Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” кўргазмаси очилади. Мазкур кўргазма жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бўлган қизиқишининг ёрқин намунаси экани таъкидланган.
Изоҳ (0)