• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мен бош прокурорман, алдамайман-ку”. Ниғматилла Йўлдошев адлия амалдорини порахўр дейиши ортидан қамалган вазирлик вакили яқинлари мурожаатига жавоб берди (видео)

    Адлия вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдумуталиб Дадажоновни порахўр деб аташи ортидан 2023 йилнинг 3 февраль куни қамоққа олинган Адлия вазирлиги собиқ ходими Ҳусан Равшанов айни кунга қадар ҳам қамоқда ушлаб турилгани, унинг ишига доир тергов хулосаси судга юборилмагани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Севара Равшанова бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг сайёр қабулида маълум қилди.

    Мулоқот жараёни.
    Фото: “Дарё”

    “Турмуш ўртоғим 2023 йилнинг 3 февраль куни 139-модда (туҳмат) билан айбланди. Кейин 237-модда (ёлғон хабар бериш)ни қўшиб, эримни қамоққа олишди. Шундан бери турмуш ўртоғим қамоқда. Тергов 2023 йилнинг 15 апрель куни 139-модда билан тугатилган. 237-модда бўйича айби йўқлиги тасдиқланди ва бу модда олиб ташланди. Шунга қарамасдан, эрим ҳалигача қамоқда сақланмоқда. Бу иш бўйича тергов хулосаси берилган, тергов якун бўлган. Лекин эрим ҳалигача қўйиб юборилмаяпти. Иш судга ошмаяпти”, — дейди муаммо юзасидан Бош прокурорга шикоят қилган Севара Равшанова.

    “Кун.уз” нашрининг бу ҳақда аввалроқ ёзилган хабарида таъкидланишича, 2022 йил 3 май куни ҳам “Санжар Каримов” номли аккаунт эгаси Facebook’да Абдумуталиб Дадажоновни оғир жиноят, яъни такроран пора олишда айблаган. Тергов бу айбловларни туҳмат деб ҳисоблаган.

    “Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшановнинг хизмат хонасидаги фойдаланувида бўлган компьютерда юқоридаги ҳолатларга алоқадор мазмундаги файллар борлиги аниқланган. 3 февраль куни Равшанов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми ‘а’ бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Тергов Ҳусан Равшановни ‘Санжар Каримов’ номли аккаунтнинг эгаси деб ҳисоблаяпти. Унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми ‘г’ банди билан қўшимча малакаланган”, — дейилади нашр хабарида.

    Адлия вазирлиги эса “Собиқ ходим Х.Р. ҳамкасблари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келгани аниқланиб, материаллар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган. Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дея баёнот берганди.

    Мурожаатчининг тушунтиришича, унинг турмуш ўртоғи раҳбаридан маълумотлар олган ва уни тартибга солиб, бошлиғининг Telegram рақамига ташлаб берган.

    “Турмуш ўртоғим Адлия вазирлигида Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг бош маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Уларга бошлиғи қанақадир маълумотларни ташлаб, деталларни бир-бирига мослаб, чиройли қилиб, ёзиб бер ва менга ташла, деган. Эрим шу маълумотларни ёзиб, ташлаб берган, холос. Турмуш ўртоғимнинг иши буюртма”, — дейди у.

    Севара Равшанова Бош прокурор қабулида шунингдек, мазкур муаммо юзасидан Ўзбекистон президентига ҳам мурожаат қилиб, шахсан бош прокурор қабулини сўраганини, Ички ишлар ходимлари ва прокуратура масъуллари орасида сарсон бўлганини айтиб, адолат сўради.

    “Майли, эримнинг айби бўлса, судга чиқаришсин. Масалани суд кўриб чиқсин. Аммо нега терговни якунласа-да, ишни судга оширмай ҳали-ҳамон ушлаб туришгани ноаниқ”, — дейди қамоқдалиги айтилаётган собиқ вазирлик вакилининг хотини.

    Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев мурожаатчи даъвосини қаноатлантиришга уринар экан, шу жойнинг ўзида масъулларга қўнғироқ қилиб, тергови якунланган иш нега ҳалигача судга чиқмаганига аниқлик киритди.

    Бош прокурор телефонда гаплашган масъулнинг маълумот беришича, мазкур иш бўйича тергов хулосаси ўтган жума, 2023 йилнинг 28 апрель куни судга юборилган. Бош прокурорнинг бу гапига ишонмаган мурожаатчиларга жавоб берган Ниғматилла Йўлдошев “Мен бош прокурорман, сизни алдамайман-ку, ишонинг деб олдингизда телефонда гаплашдим”, — деди.

    03.05.2023, 19:05   Изоҳ (0)   16404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Германиянинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашди

    03.05.2023, 18:54

    Саида Мирзиёева Берлиндаги Музейлар оролида экспонатлар билан танишди (фото)

    03.05.2023, 18:22

    Тошкентдаги Сеул боғи реконструкция қилинади

    03.05.2023, 18:12

    Ўзбекистон ўқувчиларни касбга йўналтиришда Германия билан ҳамкорлик қилади

    03.05.2023, 18:00

    Ўзбекистон жаҳон матбуот эркинлиги рейтингида тўрт поғонага пастлади 

    03.05.2023, 17:57

    Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастур тайёрланади

    03.05.2023, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.