• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Дастлаб китоб ва фильмларда тасвирланган, кейинчалик ҳақиқатга айланган кашфиётлар (фото)

    Ушбу мақолада биринчи марта китоблар ва фильмларда пайдо бўлган ва кейин ҳақиқатга кўчиб ўтган энг машҳур технологияларни тўпладик.

    Видеоқўнғироқ

    Телефон алоқаси ихтиро қилинганида, узоқда бўлган қариндошлар бир-бирларини кўришлари учун уни тасвир билан тўлдиришни хоҳлашади. Биринчи марта “телефоноскоп” деб номланган бундай қурилма Томас Эдисон томонидан тасвирланган. Бироқ замонавий видеоқўнғироққа ўхшаш технология яратиш учун олимлар кўп иш қилишлари керак эди.

    “Метрополис”даги телефоноскоп, 1927 йил
    Фото: Getty Images

    Шунга ўхшаш нарса 1920 йилларда синовдан ўтказила бошланди. Бу келажак шаҳри ҳақида ҳикоя қилувчи “Метрополис” фильми экранларга чиққан пайтда содир бўлди.

    Фильм сюжет и камбағал қиз Мери ва шаҳар ҳукмдорининг ўғли Фредер ўртасидаги муносабатлар атрофида қурилган. Қаҳрамон эга бўлган футуристик технологиялар орасида деворга ўрнатилган видеотелефон ҳам бор эди.

    Унинг шакли ихтирочи Георг Шубертни илҳомлантирган бўлиши мумкин - атиги 10 йил ўтгач, Германияда шунга ўхшаш қурилмалар пайдо бўлади. Улар почта бўлимига ўрнатилган, видео билан боғланиш мумкин эди.

    Лазерли қурол

    Дунёлар уруши — марсликларнинг Ерга ҳужуми ҳақидаги худди шу номдаги роман асосида яратилган фильм. Воқеалар ХХ аср ўрталарида Калифорнияда бўлиб ўтади. Ўзга сайёраликлар қўшини бир неча кун ичида сайёранинг мудофаасини осонгина ёриб ўтиши мумкин. Уларнинг асосий қуроллари космик кемаларга ўрнатилган лазер тўпларидир.

    Ҳақиқатга айланган LaWS
    Фото: YouTube

    Бу технология илмий-фантастик жанрга тезда кириб келди ва лазер қуроллари деярли ҳар бир илмий-фантастик фильмда пайдо бўла бошлади. Масалан, уларни “Юлдузлар жанги” ва “Қора либос кийган одамлар” фильмларида кўриш мумкин.

    Бироқ “Дунёлар уруши” нафақат кино саноатини илҳомлантирди, балки бу ихтиро ҳақиқий лазер қуролининг прототипи бўлиб хизмат қилди. Гап биринчи марта 2014 йилда қўлланилган Америка лазерли қурол тизими (LaWS) ҳақида бормоқда. Синовлар давомида у бир неча сония ичида машинани ёндириб, дронни уриб тушира олган.

    Йиғма телефон

    “Юлдузли йўл” узоқ давом этган илмий-фантастик франшиза космик миқёсдаги муаммоларни ҳал қилувчи сайёралар Бирлашган федерацияси ходимларига бағишланган.

    Режалаштирилганидек, воқеалар келажакда, технология энг юқори чўққига чиққанда содир бўлади. Фильмларда қўлланиладиган фантастик гаджетлар эса олимларнинг кўплаб ихтироларига илҳом берган. Улардан энг машҳури букланадиган телефондир.

    Чапдагида “Юлдузли йўл” фильмидаги коммуникатор, ўнгдаги Motorola‘нинг StarТАC телефони.
    Фото: Wikimedia Commons

    Фильмда тасвирланган афсонавий коммуникатор Motorola моделининг прототипига айланади. 1996 йилда компания “Юлдузли йўл” қурилмасига ўхшаш StarТАC телефонини чиқаради. У нафақат биринчи йиғма телефон, балки вибрацияли биринчи қурилма ҳам бўлди, шунингдек, энг кичиги ва енгили эди.

    Планшет

    “2001: Космик Одиссей” — Стенли Кубрикнинг 1968 йилги илмий-фантастик фильми бўлиб, у ҳанузгача култ классикалардан бири ҳисобланади. Сюжет тарихни ўзгартириб юборадиган сирли қора монолитлар билан одамларнинг тўқнашувлари ҳақида ҳикоя қилади. Айнан шу фильмда томошабинлар биринчи марта сунъий интеллект ва криоген камера қандай ишлашини кўришди.

    “2001: Космик Одиссей”даги газета ўқишга мўлжалланган экран.
    Фото: Getty Images

    Бу газета ўқишга мўлжалланган кема столига ўрнатилган тўртбурчак интерактив экран эди. Ҳозирда бундай гаджетни планшет деб атаймиз. Айримларнинг фикрича, айнан “Космик Одиссей” фильми ихтирочиларни планшет яратишга илҳомлантирган.

    Фильм ҳатто 2011 йилда суд жараёнига ҳам тортилган. Apple Samsung компаниясини планшет ғоясини ўғирлагани учун судга беради. Айбланувчининг адвокатлари узр сифатида 1968 йилдаги “Коинот Одиссей” фильмидан саҳна кўринишини кўрсатадилар. Натижада Apple суд ишида ютқазади.

    “Ақлли” кўзойнак

    “Келажакка қайтиб 2” фильмида Макфлайнинг ўғли замонавий смартфон вазифасини бажарадиган “ақлли” кўзойнакда овқатланади. Кўзойнакларда реалликни яратувчи дисплейлар ўрнатилган бўлади.

    “Келажакка қайтиб 2” фильмидаги “ақлли” кўзойнак
    Фото: Getty Images

    Бу ғоя Google Glass ижодкорларини илҳомлантирган бўлиши мумкин. 2013 йилда компания видео ёзиб оладиган ва смартфон функцияларини қисман бажарадиган янги ақлли кўзойнакларни тақдим этади. Фойдаланувчи улар билан овозли буйруқлар ёрдамида мулоқот қилади. “Ок, Glass” иборасидан сўнг, ундан вазифани бажаришни сўрашингиз мумкин.

    Google Glass бир вақтнинг ўзида учта ҳаракатни таъминлаши керак эди: кенгайтирилган реалликни яратиш, интернетга кириш, шунингдек, видеокундалик юритиш имконини беради. Ишлаб чиқувчилар ҳали ҳам ўз ихтироларини такомиллаштирмоқда ва кўриш қобилияти паст одамлар учун эшитиш воситаси устида ишламоқда.

    Дронлар

    Ҳозирда дронларни учувчи қурилмалар деб аталишига аллақачон ўрганиб қолганмиз. Бироқ биринчи намуналарида қанотлар бўлмаган ва радио орқали бошқариладиган кичик қайиқ шаклида ясалган. У 1898 йилда таниқли ихтирочи Никола Тесла томонидан яратилган.

    Фақат кейинроқ Чарльз Кеттеринг “ҳаво торпедаси”ни яратади — самолёт керакли вақтда қанотларини ташлаб, душманнинг бошига тош каби қулайди. Кейин технология яхшиланади ва дронлар ҳарбий мақсадларда қўлланила бошланади.

    “Келажакка қайтиб 2” фильмидаги итни сайр қилдираётган дрон.
    Фото: Getty Images

    “Терминатор”да бу ғоя янада ривожланади: масалан, Сара Коннорни қутқариш учун келажакдан келган Кайл Ризнинг эсдаликларида SkyNet учувчисиз учиш аппаратлари – одамлар душманлари пайдо бўлади.

    Бироқ ҳозирда дронлардан фуқаролик мақсадларида ҳам фойдаланилади: улар суратга олиш, озиқ-овқат ва почта жўнатиш учун ишлатилади. “Келажакка қайтиб – 2” фильмида ҳам итни сайт қилдириб юрган дронни кўриш мумкин.

    Ҳайдовчисиз автомобиль

    “Хотиралар оғушида” фильми воқеалари 2084 йилда содир бўлади. Одамларнинг кўнгилочар машғулотлари ўзгаради: энди таътилга чиқолмайсиз, шунчаки ажойиб вақт ҳақидаги сунъий хотираларни хотирангизга ёздириб, ўша ерга боргандек бўласиз. Дуглас Куаид ҳам Марсга “саёҳат” қилиш учун Рекалл хизматларидан фойдаланишга қарор қилади. Бироқ “янги хотира”ни имплантация қилиш жараёнида кутилмаган воқеа юз беради ва қаҳрамон ҳақиқий хотираларини йўқотади.

    “Хотиралар оғушида” фильмидаги манекен ҳайдовчи.
    Фото: Getty Images

    Бундай хизматлар пайдо бўлишига ҳали вақт бордир, бироқ фильмда кўрсатилган бошқа технология аллақачон мавжуд. Бу — ўзи бошқариладиган автомобиллардир. Бир куни Дуглас такси рулидаги ҳақиқий одамнинг ўрнига манекенни кўради. Машина ўзини ўзи бошқаради.

    1990 йилда бу ғоя жуда футуристик кўринарди. Бироқ бугунги кунда Google, Tesla ва Ford тадқиқотчилари туфайли ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль фантазияси ҳақиқатга айланмоқда. Масалан, Хитойда шу каби таксига буюртма бериш аллақачон йўлга қўйилган.

    Рақамли реклама экранлари

    “Тиғ устида югурувчилар” фильмидаги реклама билбоардлари.
    Фото: Getty Images

    1982 йилда чиқарилган “Тиғ устида югурувчилар” биринчи киберпанк фильмлардан биридир. Унда космик станцияни ноқонуний тарк этган ва Ерга етиб келган репликантларни қидириш ҳақида ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамон Рик Деккардга қочқинларнинг мақсадини аниқлаш ва уларни йўқ қилиш вазифаси юклатилади.

    Фильмда тақдим этилган киберпанк жуда футуристик: неон ва осмонўпар бинолар улкан рақамли реклама экранлари билан тўла. Аслида, ташқи реклама учун бундай қурилмалар 2007 йилга келибгина АҚШда Watchfire Signs туфайли пайдо бўлган. Эҳтимол, улар ҳам мазкур фильмдан илҳомлангандир.

    03.05.2023, 16:55   Изоҳ (0)   5417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўғил бўлиб туғилиши керак бўлган қиз”. Қандай қилиб Жоан Роулинг тарихдаги энг бой ёзувчига айланди?

    02.05.2023, 21:20

    Томошабинлар эътирофига сазовор бўлган янги турк сериаллари (фото)

    03.05.2023, 14:45

    “Патҳан”, “Рам ва Лила”, “Оқ йўлбарс” — Болливуд ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий ҳинд фильмлари

    02.05.2023, 14:50

    “Мендан яхши актрисалар кўп, бироқ фарзандларим учун менинг ўрнимни босадиган инсон йўқ”. Шодия Абдуқодирова билан суҳбат (видео)

    02.05.2023, 11:36

    “Гарри Поттер” мультфильм бўлганида: Нейротармоқ фильм қаҳрамонларини Pixar оламига кўчирди (фото)   

    01.05.2023, 14:40

    Пайқамагансиз ҳам: қайта-қайта томоша қилган бўлсангиз ҳам эътиборингиздан четда қолган машҳур фильмлардаги қизиқарли деталлар

    30.04.2023, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.