Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳслари 3 май, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.
-60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов гамбиялик Мерри Корга қарши рингга кўтарилди. Жанг иккинчи раундда тўхтатилди. Гамбия вакили жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, Турсунов техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
3 май куни ўзбекистонлик яна бир боксчи Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг) Мозамбик вакили Осорио Мухангага билан жанг қилди ва якунда ғалаба қозонди.
Аввалроқ Жасурбек Йўлдошев, Руслан Абдуллаев ва Шоҳжаҳон Абдуллаев дастлабки босқични ғалаба билан якунлаганди.
Изоҳ (0)