Бунга Голливуд студиялари билан меҳнат шартномаси бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Бу сценаристлар Гилдиясининг 15 йил ичидаги биринчи марта иш ташлаши бўлиши мумкин.
Бугун гилдиянинг Amazon, Apple, CBS, Disney, NBC Universal, Netflix, Paramount Global, Sony ва Warner Bros. каби киносаноати гигантларини ўз ичига олган кинофильм ва телевидение продюсерлари алянси билан шартномаси тугайди.
Мазкур иш ташлаш янги теледастурлар, сериал ва фильмлар ишлаб чиқарилишининг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)