• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланиши ўрганиб чиқилди

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланишини ўрганиб чиқди. Респондентларнинг 66,6 фоизи санитария-гигиена хизматларидан фойдаланиш имкониятларини етарли эмас, деб баҳолаган.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш мақсадида март—апрель ойларида онлайн тартибда сўров ўтказилган ва унда 1 032 киши иштирок этган. Уларнинг 46,7 фоизини аёллар ва 53,3 фоизини эса эркаклар ташкил этган. Сўровда ички туризмнинг ривожланиши 20 та саволни ичига олган анкета усули ёрдамида баҳоланган.

    Онлайн сўров натижаларига кўра, мамлакатда ички туризмнинг қуйидаги хусусиятлари аниқланган:

    • саёҳатлар частотаси бўйича респондентларнинг 1/2 қисми (58,5 фоиз) йилига камида бир маротаба ички саёҳатга чиқади (шу жумладан, 33,5 фоизи йилига бир маротаба, 16,6 фоизи 3 ойда бир маротаба, 8,3 фоизи ойига бир маротаба). Шу билан бирга, респондентларнинг 32,3 фоизи саёҳат қилиш ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини кўриш истагини билдирган;
    • пул маблағларининг етишмаслиги (респондентларнинг 24,7 фоизи) ва бўш вақтнинг камлиги (27 фоизи) ички туризмнинг ривожланиши ва сайёҳлик хизматларига талабнинг ортишига салбий таъсир қилувчи омиллар сифатида қайд этилган. Агар эркакларда бўш вақтнинг етишмаслиги асосан уларнинг давлат ишида фаолият юритаётгани билан изоҳланса, аёлларда бўш вақтнинг камлиги уларнинг давлат ишида бандлиги ва бола парвариш қилаётгани билан боғлиқ;
    • ёш таркиби бўйича ички туризм иқтисодий фаол аҳоли орасида кенг тарқалган; мамлакат бўйлаб саёҳат қилувчиларнинг фаол тоифасини 26-35 ёш оралиғидаги фуқаролар ташкил қилади (респондентларнинг 33,4 фоизи), 36-55 ёш оралиғидагилар (33,6 фоиз). Саёҳат қилишни хоҳловчилар орасида айнан шу ёш гуруҳи етакчи сифатида қайд этилган (мос равишда 37,5 фоиз ва 33,9 фоиз);
    • ўзбекистонликлар асосан ўз оиласи (сўровда қатнашганларнинг 51,5 фоизи), дўстлари (26,0 фоиз) билан саёҳат қилишни афзал кўради. Бу эса аҳоли менталитети ва оила институтининг жамиятдаги аҳамияти билан боғлиқ;
    • зиёрат туризми (53,7 фоиз), тоғ курорт туризми (52,7 фоиз), маданий-маърифий туризм (36,4 фоиз), соғломлаштириш туризми (35,8 фоиз) ва соҳил туризми (35,4 фоиз) сўровда қатнашганлар орасида энг жозибадор туризм турлари сифатида эътироф этилган. Шу билан бирга, ёшлар (35 ёшгача) ўртасида экстремал спорт, фестиваль туризми ҳамда агротуризмга қизиқиш ортиб бормоқда.

    Аҳоли туризм соҳасининг инфратузилма қисмига қандай баҳо беради?

    Мамлакат бўйлаб туристик сафарларда аҳоли туроператорлар ва сайёҳлик агентликлари хизматидан фойдаланмаган ҳолда мустақил равишда саёҳат қилишни афзал билади. Шундай қилиб, респондентларнинг 52,6 фоизи мустақил саёҳат қилишини билдирган.

    Ахборот таъминоти ички туризмни ривожлантиришнинг муҳим воситасига айланмоқда. Йилига камида бир маротаба саёҳат қилувчи респондентларнинг 67,7 фоизи дам олиш жойини танлашда танишлари, дўстлари ва қариндошларининг, 50 фоизи ижтимоий тармоқларнинг, 31 фоизи махсус сайтларнинг тавсияларига асосланишини айтган.

    Март охирларида Тошкент шаҳар Миробод тумани Локомотив кўчасида биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди. 

    Маълумот учун, 2017 йилда жами 200 та санитар-гигиеник шохобча фаолият юритган бўлса, 2022 йилга келиб уларнинг сони 7,5 мингдан ошган. Шулардан 3,9 мингтаси янги қурилган, 3,6 мингтаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилган.

    01.05.2023, 15:20   Изоҳ (0)   4198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга 2023 йилда 1 миллионта россиялик сайёҳлар келиши кутилмоқда

    10.04.2023, 17:35

    Садир Жапаров ҳам Шавкат Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

    01.05.2023, 14:22

    Ўзбекистонда ҳафта давомида бироз салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

    01.05.2023, 13:50

    Қозоғистон президенти Ўзбекистонда референдум муваффақиятли ўтказилгани билан Шавкат Мирзиёевни табриклади

    01.05.2023, 13:22

    Ўзбекистонда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан ошмаслиги белгиланди

    01.05.2023, 12:40

    “Депорт, 10 йилга тақиқ ва жарима”. Ҳаж ибодатини амалга оширмоқчи бўлган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    01.05.2023, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.