• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Италиялик аёлларга гўзал ташқи кўринишга эга бўлишига ёрдам берадиган кундалик одатлар

    Италиялик аёллар ҳар доим ўзларининг гўзаллиги ва нафис услублари билан машҳур бўлган. Италиядаги миллатлар ва минтақаларнинг хилма-хиллигига қарамай, маҳаллий аёлларнинг жозибали кўринишига ёрдам берадиган бир нечта умумий хусусиятлар ва одатлар мавжуд.

    Италияликлар парҳезга риоя қилмайди

    Италиялик аёллар ўзини ҳаддан ташқари чекламасдан овқатланишдан завқланишни билади. Улар макарон, музқаймоқ ва бошқа юқори калорияли таомларни бемалол истеъмол қилади. Ягона жиҳати шундаки, актриса ва италиялик модел Митзи Пейроненинг сўзларига кўра, маҳаллий аёллар оддий таомларни афзал кўради, ортиқча миқдордаги соуслар, қайлалар ва начинкаларни истеъмол қилишдан қочади.

    Бироқ шу билан бирга, италияликлар истеъмол қиладиган таомларнинг порсиялари анча кичикроқ. Чекланган парҳезлар йўқлигига қарамай, италян аёллари ортиқча овқатланмайди, бу уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига ёрдам беради.

    Кунига 2 марта танани намлантириш

    Италиялик аёллар ҳар куни танасини крем ​​ёки зайтун ёғи билан намлантиришни мажбурий деб билади. Улар бу ишни кунига 2 марта – эрталаб ва кечқурун қилади. Қизиғи шундаки, улар кунига 10 дақиқадан кўпроқ вақтни бўяниш учун сарфлашади, лекин улар танани бошдан оёқ намлантириш учун кўпроқ вақт сарфлашади.

    Намлантириш учун зайтун ёғидан фойдаланишади

    Зайтун ёғи нафақат ажойиб таъми, балки соғлиқ ва терига фойдалилиги билан ҳам машҳур. Бу маҳсулот маҳаллий аёллар томонидан терини мукаммал намлантириш учун ишлатилади. Бу теридаги қуруқлик ва хираликни олдини олади. Бундан ташқари, бу ўсимлик ёғи терининг қариши билан курашишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади.

    Фото: AdMe 

    Таниқли актриса София Лорен зайтун ёғини яхши кўришини, ҳар куни ўз парҳезига 2 ош қошиқ қўшишини ва терисини намлантириш учун ҳам ишлатишини айтган.

    Зайтун ёғи сочни намлантириш учун ҳам ишлатилади. У Э витаминига бой, шунинг учун сочингизнинг учларига озгина миқдорда ёғ суртсангиз ҳам, порлашни тиклашга ёрдам беради. Уни бош терисига эмас, балки сочлар учларига суртиш муҳим. Акс ҳолда қазғоқ пайдо бўлиши мумкин.

    Терига фақат кўрсаткич бармоқ билан тегинг

    Италия оилаларида ўрнатилган қоида авлоддан авлодга ўтади: кўрсаткич бармоқ қўлдаги энг сезгир бармоқ ҳисобланади, шунинг учун кремни қўллаш учун шу бармоқдан фойдаланиш керак.

    Фото: AdMe

    Эски, вақт синовидан ўтган косметикадан фойдаланинг

    Машҳур Human Hanger мода блоги муаллифи Клаудия Гразиaнонинг айтишича, италян аёллари янги ишланган маҳсулотлардан кўра кўпроқ ишлатадиган, эскирмайдиган маҳсулотларга кўпроқ эътибор қаратади. Улар узоқ вақт давомида бир хил маркадаги косметикадан фойдаланишни афзал кўради.

    Қошларга тегишмайди

    “Қошлар табиий бўлиши керак” бу ҳар бир италиялик аёлнинг гўзаллик сирларидан бири. “Менинг оиламдаги аёллар ҳар доим қошларни термаслик керак, деган қоидага амал қилишган. Ёшлигимда қошларимни жуда кўп терардим ёки мум қўярдим. Яхшиямки, улар яна ўсди. Қошлар учун махсус парваришни талаб қилмайдиган муолажаларни бажарган маъқул”, — ­дейди Клаудия Гразиaно.

    Фото: AdMe

    Қаҳва скрабларини тайёрлаш

    Зайтун ёғини танага суртишдан олдин италиялик аёллар ошхонага кириб, дунёдаги энг яхши скрабни тайёрлайди. Эксфолиатор сифатида улар қаҳва ва кокос мойи аралашмасидан фойдаланади. Улар оёқларига алоҳида эътибор беришади. Қаҳва ўлик ҳужайраларни олиб ташлаш орқали терини қаттиқлаштиради, кокос мойи эса уни намлайди. Кўпгина италияликларнинг таъкидлашича, бундай скраб тери ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

    SPF ҳимоясига эга лаб бўёғидан фойдаланинг

    Қуёшли кунда уйдан чиқишдан олдин қуёш кремини суртиш қанчалик муҳимлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бироқ биз лабнинг нозик териси ҳам ултрабинафша нурларининг салбий таъсирига дучор бўлиши ҳақида ўйламаймиз. Италиялик аёллар бу ҳақда билишади ва SPF ҳимоясига эга лаб бўёғидан фойдаланишади.

    Фото: AdMe 

    Саримсоқ ёрдамида ҳуснбузардан халос бўлинг

    Бу ажойиб маҳсулот нафақат таомларнинг таъмини оширади, балки бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга ҳам эга. Антисептик ва яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли саримсоқ ҳуснбузар билан курашишга ёрдам беради. Саримсоқ таркибидаги аллицин ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келадиган бактерияларни ўлдириши мумкин. Ушбу оддий ва самарали усулдан фойдаланиш учун саримсоқнинг кесилган доначасини олиб, ҳусбузар чиққан жойга суртиш кифоя. Натижа узоқ кутилмайди.

    Фото: AdMe 

    Депиляциядан фойдаланиш

    Агар сиз кўплаб италян аёллари каби танадаги туклардан халос бўлишни истасангиз, сифатли депиляциядан фойдаланинг. Италиялик аёлларда янги тукларни олиб ташлашнинг афзал усули ҳисобланади. Натижа бир неча ҳафта давом этишини ҳисобга олсак, бу жуда самарали ва арзон.

    Кўп мулоқот қилиш

    Жисмоний гўзалликда ижтимоий ҳаёт муҳим рол ўйнайди. Италияликлар очиқкўнгил ва оила аъзолари, дўстлари билан вақт ўтказишни яхши кўради. Бундай учрашувлар нафақат руҳий мувозанатни, балки жисмоний саломатликни ҳам сақлашга ёрдам беради, чунки яқин инсонларингиз билан мулоқот қилиш стрессни камайтиради ва кайфиятни яхшилайди.

    Фото: AdMe 

    Фаол турмуш тарзини олиб боринг

    Италиялик аёллар одатда жуда фаол ва спорт билан шуғулланишни яхши кўради. Улар тез-тез юришади, велосипед ҳайдашади, ёга, рақс ёки фитнес билан шуғулланишади.

    Фото: AdMe 
    01.05.2023, 15:30   Изоҳ (0)   6524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сархил ва фойдали мева-сабзавот харид қилишда асқатадиган 10 та маслаҳат

    01.05.2023, 14:20

    Яроқлилик муддати тугагандан кейин ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар

    30.04.2023, 16:05

    Ипак матодан тикилган ёстиқ жилдларининг қандай фойдали жиҳати бор?

    30.04.2023, 14:05

    Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули

    29.04.2023, 16:45

    Муваффақият ва бойлик олиб келадиган боланинг чинакам истеъдодини очиб берадиган 6 хил усул

    29.04.2023, 12:10

    Парвоз пайтида организмда қандай ўзгаришлар бўлади ва бундай ҳолатда нима қилиш керак? Учувчи жавоб беради

    28.04.2023, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.