• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Онасига ундан воз кечиш тавсия қилинган, 8 ой тўшакка михланган хонанда: Рашид Холиқов 50 ёшни қарши олди (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов 28 апрель куни 50 ёшни қаршилади. Ҳозирги кунда ўзбек шоу-бизнесининг етакчи классик хонандаларидан бири ҳисобланган Рашид Холиқов ҳаётда кўплаб қийин кунларни бошидан ўтказган. Унинг машаққатларга тўла муваффақият йўли ҳақида қуйида ҳикоя қилинади. 

    “Онам татар миллатига мансуб эди”

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    Хонанда Тошкентнинг Чорсу даҳасида дунёга келган. Унинг ота-онаси беш нафар фарзанд кўрган. Бироқ фарзандларининг бири оламдан ўтганидан сўнг Рашид Холиқов оиланинг кенжасига айланган. Хонанданинг онаси татар миллатига мансуб аёл бўлган. 

    — Дадам раҳматли соф ўзбекона хонадонда улғайган бўлса-да, рус миллатига мансуб инсонлар билан ишлагани учун замонавий фикрларди. Онам билан қандай танишганини билмайман, аммо онам келин бўлиб тушганида ҳатто ўзбек тилини ҳам яхши билмагани ҳақида эшитгандим. У оиласи билан Қозон шаҳрида яшаган ва қандайдир сабабларга кўра отам билан танишиб қолган. Шундай бўлса-да, онам ўзбек келинларидан кам эмасди. Тўрт фарзандни олдига олиб ‘Сенлар яхши бола бўлишинг керак, бўлмаса дадангнинг юзи ерга қарайди’, деган гапни кўп гапирарди, — дейди хонанда.

    “Отам муҳандис, онам эса ошпаз бўлган”

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    Рашид Холиқовни кўпчилик зодагон, бой инсоннинг фарзанди деб билади. Аслида унинг отаси оддий муҳандис, онаси эса боғчада ошпаз бўлиб ишлаган. Хонанда болалигида оиласи моддий жиҳатдан кўп қийналганини яхши эслайди.

    — Дадам раҳматли каноп ип ишлаб чиқарадиган цехда оддий муҳандис бўлиб ишлаган. У пайтлари ойликка ишлайдиган одамларнинг даромади яхши бўлмагани аниқ. Дадам эрталабдан кечгача ишласа-да, рўзғоримиз ҳаминқадар бўларди. Онамнинг эса биттагина жемфери бўларди ва унинг ҳам енгига катта-катта ямоқ солинганди. Онам ҳам бошқа аёллар сингари шуба палто кийишни ва тилло занжир тақишни орзу қиларди. Афсуски, рўзғордан ортириб ўзига бирорта кийим ҳам ололмасди, — дейди хонанда. 

    “Онамга мендан воз кечишни маслаҳат беришган”

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    Хонанда онасининг тўртинчи фарзанди бўлган. Аммо шифокор ҳомила онанинг саломатлигига салбий таъсир этиши ва ундан вақтида воз кечишни маслаҳат беришган. 

    — Онамга ҳомиладан воз кечишни маслаҳат беришган. У поликлиникадан йиғлаб уйга қайтаётганида маҳалламиздаги бир аёл “Ҳали кўрасиз мана шу қорнингиздаги бола машҳур бўлиб, кўп пул топади ва сизга раҳмат олиб келади”, деган экан. Ўшанда фаришталар омин деган экан, туғилишим онамнинг саломатлигига салбий таъсир этмади, — дейди хонанда.

    “Ҳали кўрасиз шунақа танилиб кетаман…”

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    Рашид Холиқовнинг оиласида санъаткорлар йўқ, аммо отаси ва аммалари болаликдан дутор чалиб қўшиқ айтишга қизиқишган экан. Аммо оила аъзолари Рашид Холиқовнинг санъаткор бўлишини унчалик исташмаган.

    — Санъаткор бўлишимга қаршиликлар бўлган, аммо барибир қизиқишим устунлик қилган. 1987 йилдан бошлаб, ансамбл ташкил этиб, тўй хизматларига чиқишни бошлаганмиз. Аммо энг қизиғи маҳалламиздаги одамлар бизга тўйларини ишонишмасди. Тўй қиладиган бўлишса бошқа маҳалладаги биздан расвороқ санъаткорни айтишарди-ю, биз хизмат қилайлик десак ишонишмасди. Кўз олдиларида ўсган бола тўйни қандай ўтказади, деб ўйлашган бўлса керак-да. Қўшиқларимиз диско услубида бўлгани учун бошқа маҳалладаги тўйларга таклиф этишарди. Бир куни қўшниларимиздан бири ўғлини уйлантирадиган бўлди. Мени хонанда сифатида тўйга таклиф қилмаганида хафа бўлиб, “Ҳали кўрасиз шунақа танилиб кетиб, илтимос қилсангиз ҳам тўйингизда қўшиқ айтмайман”, дегандим, — дейди хонанда.

    Омад келтирган “Шаҳло кўзли маликам”

    Фото: MyDay

    1990 йили Рашид Холиқов акаси билан биргаликда “Шаҳзод” ансамблини ташкил этади. Аммо анча вақтгача ўз йўналишини топишолмайди. “Шаҳло кўзли маликам” қўшиғи эса унга оз бўлсада машҳурлик олиб келади.

    — Ижодни жуда эрта бошлаганман, аммо 1995 йилга бориб одамлар хонанда сифатида таний бошлашган. Чунки у пайтларда ижтимоий тармоқлар йўқ, клиплар ҳам онда-сонда телевидениеда намойиш этиларди. Альбом яратиб, уни “қароқчилар” қўлига ўзимиз олиб борардик. Чунки улар кассеталарга ёзиб, бозорларда баланд қилиб қўйишар эди, — дейди хонанда.

    “Қайнонамнинг дарвозасини тепиб чиқиб кетганман” 

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    Хонанданинг оила қуриши жуда қизиқ кечган. У турмуш ўртоғи Саида Холиқова билан тўйда танишиб қолган ва кейинчалик уларнинг танишуви “Йўқ-йўқ” клипининг яратилишига сабаб бўлган.

    — Аёлим билан 1992 йили опасининг тўйида танишиб қолганмиз. Ҳамма ёшлар сингари биз ҳам кўришиб, телефонда гаплашиб бир-биримизга боғланиб қолганмиз. Бир куни онаси мен билан учрашмоқчи эканлигини айтиб қолди. Борсам “Тўйдан топган пулларингиз билан қизимни боқмоқчимисиз?” деган гап билан кутиб олишди. Роса жаҳлим чиққан, ғурурли йигит эдим “Қизингиз ҳам, ўзингиз ҳам бор бўлинг”, деб дарвозани тепиб чиқиб кетганман. Эртаси куни Саиданинг уй телефонига қўнғироқ қилсам “Онам анча жаҳлдан тушди, балки келарсиз”, деди. Бозордан катта гулдаста олиб яна қайнонам билан учрашгани келганман. Ҳақиқатан ҳам анча ҳовури босилган, гулни қўлимдан олгач, оқ фотиҳа берган, — дейди Рашид Холиқов.

    “Ўйнайсан” клипи янгилик бўлган

    Фото: MyDay

    Рашид Холиқов энг қиммат клип оладиган ўзбек хонандалари сафига киради. Маълумотларга қараганда, унинг “Ўйнайсан” қўшиғига ишланган клип ўзбек санъатидаги графикадан фойдаланилган биринчи клип сифатида эътироф этилади.

    — Кам қўшиқ яратаман, клипларим ҳам у қадар кўп эмас. Аммо сифатли маҳсулот яратишга ва у одамлар хотирасида қолишини истайман. “Ўйнайсан” клипини корейс миллатига мансуб режиссёр олган. Яшил фонда олинаётган саҳналарни кўриб ҳеч нарсага тушунмаганман. У пайтлари мен тугул бошқалар ҳам графика нима эканлигини билмасди. Клип жуда катта маблағ эвазига олинган, унинг монтаж ишлари ҳам узоқ давом этган, — дейди хонанда.

    “Оёғингизни кесиш керак, дейишган”

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    2013 йили хонанданинг ҳаётида кутилмаган воқеа содир бўлди. У дўстлари ва оила аъзолари билан Бали оролига дам олгани борганида ҳашарот чақиши натижасида саломатлигига жиддий шикаст етди. Миш-мишларга қараганда, шифокорлар унинг жароҳатланган оёғини кесмоқчи ҳам бўлишган.

    — Ҳашарот чаққанини анча кеч билганман. Саёҳатдан қайтгач, Тошкентдаги шифокорларга кўрсатсам аниқ ташхис қўйишолмаган. Бир профессор ҳашарот чақишидан ташқари оёғимда шамоллаш ҳам борлигини айтган. Иссиқ муолажалар қилгач, касаллик янада зўрайиб кетган. Саккиз ой мобайнида тўшакка михланиб қолганман. Оёқни кесиш керак, ёки букилмайдиган қилиб операция қилиш керак деган гаплар бўлганидан кейин германиялик шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлганман. Улар ҳавотирга тушмаслигимни ва касалликни даволаш имкони борлигини айтишган. Авваламбор, Яратганнинг инояти ва хорижлик шифокорлар сабаб бўлиб ҳаётга қайтганман, — дейди хонанда.

    Фото: Instagram / @rashidkhalikov

    Хонанданинг тўрт нафар фарзанди бор. Санжар ва Ислом исмли ўғиллари оила қурган ва фарзандли бўлишган. Санжар бир пайтлар отасининг касбини давом эттирмоқчи эди. Аммо унинг фаолияти узоққа чўзилмади ва санъатни тарк этиб, ўзини бизнес соҳасига бағишлади. 

    Хонанда келинларни ардоқлайдиган инсон. У илк марта бобо бўлганида рафиқасига ва келини Файрузага қимматбаҳо автомобиллар совға қилган эди. 

    01.05.2023, 13:30   Изоҳ (0)   37249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қичқириб ташладингиз, менга ёқмади дейишган”. Дилшода Рустамжонова ижодий имтиҳондаги масали учун икки олгани ҳақида (видео)  

    01.05.2023, 11:30

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев хонадонида фотиҳа тўйи, Шаҳзод Султонов Зарина Йўлдошевани калтакладими? Каниза 38 ёшни қаршилади

    30.04.2023, 23:05

    Миллион долларлик гардероб: герцогиня Кейт Миддлтоннинг энг қиммат либослари (фото)

    29.04.2023, 22:35

    Анжелина Жоли, Бред Питт ва бошқа Голливуд юлдузларининг бир қарашда таниш қийин бўлган мум ҳайкаллари (фото)

    29.04.2023, 14:30

    “Оддий танга тақдирини бир умрга ўзгартириб юборган”. Ҳинд гўзали Прити Зинта нима учун кинони машҳурликнинг чўққисида тарк этган? 

    29.04.2023, 09:40

    Instagram: Дурдона Қурбонова турмушга чиқмоқда, Рашид Холиқовнинг дабдабали туғилган куни, орзуси амалга ошган Ҳуснора Шодиева 

    28.04.2023, 23:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.