• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлил қилинди

    2022 йилда кўп йиллардан буён йил сайин барқарор ўсиб борган мевалар ва ёнғоқнинг жаҳон савдоси ҳажми илк бор пасайган. Бунинг сабаблари ва унинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатларига таъсири ўрганилди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Жаҳон экспортининг қарийб 80 фоизини ташкил этувчи 25 та йирик мева экспорт қилувчи мамлакат савдосини таҳлил қилинса, 2022 йилда бу мамлакатлардан экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 4,05 миллиард долларга ёки 3,5 фоизга камайган. 

    Бунга қадар жаҳон савдоси динамик равишда ўсиб бориб, 2018—2021 йилларда ўртача йиллик ўсиш 6,3 фоизни ёки йилига 6,6 миллиард долларни ташкил этган эди.

    Шуниси қизиқки, 25 та лидер мамлакатдан фақат 6 тасида (ёки мамлакатларнинг тўртдан бир қисмидан камида) экспорт ҳажми ўсиши кузатилган. Бу мазкур йўналишда ёки умуман, истеъмол борасида жиддий муаммолар мавжудлигидан даракдир.

    Экспортни айнан ким ошириб, ким камайтирганига назар ташланса, мева савдоси инқирозининг сабаблари ҳақидаги саволга жавоб ойдинлашади. Мева ва ёнғоқ экспортини Чили, Перу, Коста-Рика, Миср, Марокаш ва Гватемала каби давлатлар кўпайтирди. 

    Яъни улар мева-сабзавот бизнесининг арзон ишчи кучи каби муҳим элемент билан бирга мавсумдан ташқари етказиб бериш имкониятидан фойдаланган мамлакатлардир. 

    Аммо Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари, шунингдек, АҚШ яъни энг юқори даромад даражаси ва ишчи кучи харажатлари юқори бўлган давлатлар мевалар ва ёнғоқ экспортини сезиларли даражада камайтирди.

    Нега 2022 йилда мевалар ва ёнғоқнинг глобал савдоси кескин камайди?

    Мевалар ва ёнғоқ (барча турлари) у қадар муҳим озиқ-овқат тури эмас. 2022 йилда жаҳон Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли юзага келган иқтисодий ва энергетик зарбани бошдан кечирди. Бу ишлаб чиқарувчилар учун энергия ва логистика харажатлари кескин ошиши, қолаверса, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар ўсишига олиб келди. 

    Айни ҳолат Европа ҳамда АҚШда истеъмолчиларнинг даромадлари кам ёки умуман ўсмаган шароитда юз берди. Шу сабабли бундай шароитларда мевалар ва ёнғоққа талаб сезиларли даражада заифлашди. Яна бир сабаб — иқлим ўзгариши ва турли об-ҳаво аномалиялари натижасида ҳосил бўлган муаммолар мевалар ҳосили бой берилиши даражаси ортишига олиб келганлигидир, — дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

    Шунингдек, у “деглобализация” омили ёки маҳсулот импорти ва экспорти учун жаҳондаги турли мамлакатларнинг “очиқлик даражаси”ни пасайиши ҳам муҳим рол ўйнаганини қўшимча қилди.

    Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, савдо ҳажми пасайиши АҚШ доллари қийматида баҳоланади ва 2022 йили доллар инфляцияси сўнгги йиллар рекорд даражасидаги 8 фоиздан ошди. Бу эса мевалар ва ёнғоқ бўйича жаҳон экспорти жуда кескин тарзда пасайиб кетганидан далолатдир.

    Лидер мамлакатларда глобал мева экспорти қандай ўзгарди?

    Тахминан 15 миллиард доллар даромад билан ёнғоқ ва мева экспорти бўйича жаҳонда етакчи бўлган АҚШ ўз даромадининг катта қисмини бодом, хандон писта, грек ёнғоғи, сархил олма ва хўраки узум экспортидан олади. Ёнғоқдан ташқари барча ушбу позициялар бўйича экспорт тушумларида сезиларли пасайиш қайд этилган.

    Испания мева экспортининг барча беш асосий тоифаси — цитрус мевалар, резаворлар, данакли мевалар, полиз экинлари ва ёнғоқнинг барча турлари бўйича экспортни кескин қисқартирди. Испаниянинг экспорт даромадлари хурмо ва хўраки узум тоифаларида ҳам пасайди.

    Мексика экспортни камайтирган бўлса-да, экспортёрларнинг глобал рейтингида учинчи ўриндалигича қолди. Шу билан бирга, асосий экспорт тоифаси — авокадо динамик ўсишда давом этди. Мексикадан 2022 йилда резаворлар экспорти деярли икки баробар камайди. Ёнғоқ экспорти ҳам қисқарди, аммо цитруслар ва полиз экинлари экспорти ҳажми ўсишда давом этди.

    Нидерландия — жаҳондаги энг йирик мева реэкспортёри саноатдаги ҳолатнинг аниқ индикаторидир. Мазкур мамлакатда экзотик мевалар ва авокадо, резаворлар, цитруслар, олма, ёнғоқ ва узум экспортидан тушган даромад камайди, бироқ банан реэкспортидан даромад ошди.

    Чили ўз экспортини кескин, қарийб уч баробар ошириб, мамлакат даромадининг асосий манбаига айланган хўраки узум экспортидан гилосни ортда қолдирган ягона мамлакатдир. 

    Бундан ташқари, 2022 йили Чили гилосининг экспорт даромади ҳам сезиларли даражада ошди ва рекорд даражадаги 2,1 миллиард долларга етди. Киви экспорти тушуми икки баробардан зиёдроқ ошган, Чили голубикаси ва сархил олмаси экспорти тушуми эса пасайган.

    Минтақа мамлакатларида мева экспорти қандай ўзгарди?

    Минтақадаги энг йирик мева ва ёнғоқ экспортёри — Туркия жаҳон экспортёрлари рейтингида саккизинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Туркиядан экспорт 2022 йилда 8 фоизга ёки 424 миллион долларга камайган. 

    Туркиядан экспорт деярли Европа Иттифоқи давлатлари ва Украинага камайди. АҚШ ва Россияга етказиб бериш ҳажми ошган. Туркиянинг экспорт даромадлари асосий экспорт тоифаси бўлмиш фундук экспорти камайиши туфайли пасайган. Олма, анжир, лимон, гилос, узум ҳам кам экспорт қилинди. Аммо сархил мандарин, ўрик, шафтоли, хандон писта ва бодом тоифаларида даромад ошган.

    Польша асосий экспорт даромадини ташқи бозорларга музлатилган малина етказиб беришдан олади. Ушбу тоифа бўйича ўсиш 2022 йилда музлатилган мевалар тоифаси сингари рекорд даражага етди. Лекин Польшадан музлатилган қулупнай экспорти тушиб кетди. Олма ва голубика экспортидан тушган даромад ҳам камайган.

    Ўзбекистон 2022 йилда мевалар ва ёнғоқ экспорти даромадларини 21 фоизга ёки 107 миллион долларга оширди. Шу билан бирга, экспортнинг тўрт асосий позицияси — хўраки узум, майиз, шафтоли ва хурмо бўйича даромаднинг сезиларли даражада ўсиши қайд этилди. 

    Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистондан гилос экспорти деярли уч баробар пасайиб, антирекорд даражага тушди, бунга об-ҳаво аномалиялари асосий сабабдир. Шунингдек, Ўзбекистоннинг қуритилган олхўри, сархил олхўри, анор, қовун, тарвуз ва музлатилган мевалар экспортидан тушумлари ўсиб бораётганини қайд этиш жоиз.

    2022 йилда уруш туфайли турли ҳудудларидаги боғлари вайрон қилинган ёки зарар етказилган Украина мева ва ёнғоқ экспортини 15 фоизга ёки 55 миллион долларга камайтирди. Пасайиш даражаси уч асосий тоифа бўйича кузатилган: музлатилган малина ва бошқа музлатилган мевалар, шунингдек, грек ёнғоғи. Қолаверса, Украинанинг сархил олма, голубика ва музлатилган қулупнай экспортидан даромади ошди.

    Бир неча йиллардан буён мева ва ёнғоқ экспортёрлари рейтингида Украинадан пастроқ ўринда жойлашган Молдова Россиянинг Украинадаги уруши натижасида юзага келган кўплаб қийинчиликларга қарамай, 2022 йилда экспорт ҳажмини 6 фоизга ёки 15 миллион долларга оширди. 

    Шу билан бирга, асосий экспорт маҳсулотлари: олма ва ёнғоқ бўйича тушумлар ҳажми 2021 йилга нисбатан деярли ўзгармаган. Аммо сархил узум, гилос, ўрик, қуритилган олхўри ва музлатилган малина даромадлари сезиларли даражада ўсди. Шу билан бирга, Молдованинг сархил олхўри бўйича экспорт даромади кескин камайди.

    Грузия экспорт тушумини 6 фоизга ёки 13 миллион долларга қисқартирди. Асосий пасайиш Грузия учун асосий экспорт тоифаси бўлмиш фундук бўйича юз берди. Грузиянинг мандарин, олма ва хурмо экспортидан тушган тушуми ҳам камайди. 

    Бошқа томондан, голубика, шафтоли, анор, олхўри, қуритилган мевалар, лимон, бодом ва ҳатто хўраки узум каби экспорт тоифаларида экспорт ҳажмини ошириш мумкин бўлди. Ҳозирча Тожикистондан мевалар ва ёнғоқ экспорти бўйича якуний маълумотлар йўқ.

    Жаҳон мева ва ёнғоқ савдоси инқирози минтақа мамлакатларига қандай таъсир кўрсатади ва у қанча давом этади?

    Талаб пасайиши ҳар доим ҳар қандай бозорда содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон ҳодисадир. Мевалар ва ёнғоқ эса бундан мустасно эмас. Талаб пасайганда нархлар ҳам, одатда, пасаяди. 

    Агар ишлаб чиқариш харажатлари рекорд даражага яқинлигича қолаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу мева-сабзавот секторидаги барча корхоналар — фермерлардан тортиб, қайта ишлаш ҳамда улгуржи ва чакана савдо корхоналари иқтисодиётигача салбий таъсир кўрсатмоқда. Айнан шу ҳолат ҳозир жаҳон озиқ-овқат бозорида содир бўляпти.

    Озиқ-овқат саватчаси нархлари кетма-кет бир неча ой давомида пасайишда давом этмоқда ва 2021 йил даражасига яқинлашяпти. Шу билан бирга, талабни жонлантириш учун жаҳон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичларини жонлантириш керак. Бироқ, ҳозирча глобал иқтисодий ўсишнинг тикланиши ҳақида аниқ сигналлар мавжуд эмас. 

    Бошқа томондан, минтақа мамлакатлари ҳали ҳам ишчи кучи харажатлари бўйича устунликка эга, бу мева бозорида муваффақиятга эришиш учун жуда муҳимдир. Бу борада маҳсулот сифатини оширишга сармоя киритилса, ушбу глобал инқироз Ўзбекистон, Молдова, Грузия, Тожикистон, Украина каби мамлакатлар учун янги истиқбол эшикларини очиши мумкин. 

    Жаҳоннинг ривожланган ва бой давлатлари импортёрлари ҳеч бўлмаганда, сифатли маҳсулотлар нархини пасайтириш орқали мевалар ва ёнғоққа бўлган талабни жонлантириш имкониятларини изламоқда. Мева экспортининг айнан шу тоифаси минтақа мамлакатлари учун ўсишнинг энг муҳим нуқтасига айланиши мумкин.

    01.05.2023, 21:20   Изоҳ (0)   5205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors фойдаси қарийб икки баробар камайди

    01.05.2023, 20:55

    Дунёдаги энг йирик газ харидори 2023 йилда нархлар ошиши ҳақида огоҳлантирмоқда

    01.05.2023, 20:15

    Ўзбекистонда энг юқори ва энг паст ойлик тўланган соҳалар эълон қилинди

    01.05.2023, 17:23

    Тошкентда Фарғонадан 2,2 баробар кўп — Ўзбекистон ҳудудларида ўртача иш ҳақи қандай?

    01.05.2023, 15:59

    Нархлар ўсиши секинлашмоқда — Ўзбекистонда йиллик инфляция 11 фоизгача пасайди  

    01.05.2023, 14:10

    Ўзбекистонга инвестиция киритиш ўзини оқлайдими? TXИФ-2023 доирасида нималар муҳокама қилинди? 

    30.04.2023, 21:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50

    CBS: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Хоманаийнинг бўлажак ворисини муҳокама қилмоқда

    Дунё | 21 июн, 16:20

    Илкай Гундўған Туркия клубига ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 21 июн, 16:16

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55

    Netflix ўзининг илк кўнгилочар марказларини очади

    Кино | 21 июн, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.