Марказий сайлов комиссияси бугун соат 15:00 ҳолатига кўра ўзбекистонликларнинг референдумда иштироки билан боғлиқ рақамларни очиқлади. Таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган референдумда умумий овоз берувчиларнинг 73,17 фоизи овоз берган.
Берилган маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда овоз берувчилар 754 минг 354 кишини ташкил қилаётган бўлса, айни пайтда овоз берганлар умумий овоз берувчилар сонидан келиб чиқилганда 76,56 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, Андижонда вилоятида овоз берувчилар 1 миллион 702 минг 902 нафар бўлиб, овоз берганлар умумий рақамларнинг 78,46 фоизини ташкил қилмоқда.
Бухоро вилоятида эса умумий овоз берувчиларнинг 69,80 фоизи овоз бериб бўлган бўлиб, бу рақам айни пайтда ҳудудда 759 минг 632 нафар киши овоз берганини маълум қилмоқда. Жиззахда овоз берувчилар 759 минг 632 нафарни ташкил қилиб, бугун соат 15:00 га қадар 72,71 фоиз, аниқроғи 571 минг 108 киши референдумда иштирок этган. Овоз берувчилари 621 минг 679 нафар кишини ташкил қилувчи Навоийда эса айни пайтгача 69,25 фоиз киши, Наманганда 1 миллион 189 минг 975 нафар киши, овоз берувчилари 2 миллион 81 минг 436 нафар бўлган самарқандликларнинг 73,70 фоизи овоз беришни якунлаган.
Қолаверса, Сирдарёда 78,83, Сурхондарёда 69,56 фоиз, Тошкент вилоятида 71,36, Фарғонада 77,53, Хоразмда 72,08, Қашқадарёда 70,97 ва овоз берувчилари сони 1 миллион 780 минг нафар кишини ташкил этувчи Тошкент шаҳрида эса умумий қатнашувчиларнинг 68,49 фоиз киши референдумдаги иштирокини якунлаган.
Изоҳ (0)