• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳаёсиз ролимни кўриб, онам йиғлаган” — Дилшода Рустамжонова кастинглардан ўтмагани ва танилиш учун қилган хатоликлари ҳақида (видео)

    Кейинги пайтларда ҳажвий масалларни ўқиб, томошабинлар эътиборига тушаётган ёш актриса Дилшода Рустамжонова “Дарё”нинг YouTube’даги каналига интервью берди. У партнёри Шаҳбоз Сатторов билан танишуви, кастинглардан ўтолмагани ва ҳаёсиз новелладаги роли учун ота-онасидан кечирим сўраши ҳақида гапирди.

    — Шаҳбоз ака билан танишувимиз жуда оддий кечган. Ҳажвий кўрсатувда бирга иштирок этганимиздан кейин Instagram орқали “Ака-сингил сифатида вайнлар суратга олсак, нима дейсиз?” деб хабар жўнатди. У пайтда Шаҳбоз аканинг Instagram’даги обуначилари у қадар кўп эмасди. Аммо у яхши актёр бўлиш билан бирга ижодий ғояларга бой эканлигини яхши билардим. Шу боис таклифни жон деб қабул қилганман. Менимча, иккимиз яхши тандем бўлолганмиз. Катта ака билан кичкина қайсар сингил саргузаштлари одамларга ҳам ёққан. Кейин орада бир неча ой ҳамкорлигимиз узилди. Улар ҳам, мен ҳам видео олишга ҳаракат қилмадик. Бир қараса, кунига 9-10 та видео суратга оламиз. Баъзида эса ойлаб бирорта видео ололмайдиган кунларимиз ҳам бўлади, — дейди актриса.

    Кўпчилик Дилшода Рустамжонованинг онасини ҳам актриса деб ўйлашади. Аммо онаси мусиқа ўқитувчиси, унинг экрандаги “онаси” эса актриса Нодира Муртазаева бўлади.

    Фото: “Дарё”

    — Санъаткор бўлишимга қаршиликлар жуда кўп бўлган. Кейинчалик дадам қўллаб-қувватлагандан кейин бобом ҳам қаршилик қилмаган. Санъатга бўлган қизиқишим сабаб қаерда кастинг бўлаётганини эшитсам, албатта етиб борардим. Чунки мени бу борада қўллаб-қувватлайдиган ишонган инсоним йўқ эди. Аммо истеъдодли бўлганингиз билан сизни қўллаб-қувватлайдиган инсон бўлмаса, жуда қийин. Деярли жуда кўп кастинглардан ўтмаганман. Аммо ҳеч умидимни узмасдим. “Актриса бўлиш учун чиройли бўлиш керак”, деб ташқи кўринишимга эътироз билдирилган пайтлар ҳам кўп бўлган. Ана ўша вақтдаги гаплар кўнглимга жуда оғир ботарди, аммо ўзимни қўлга олиб, кулиб чиқиб кетардим. Муниса Ризаеванинг илк яккахон концертидаги кичик саҳна кўринишида иштирок этганман. Менга умуман ҳақ тўланмаган, аммо жуда хурсанд бўлганман. Бу энг катта муваффақиятим эди, — дейди актриса Дилшода Рустамжонова.

    Актриса танилиш учун ҳаёсиз теленовеллада суратга тушишга рози бўлгани ва бунинг учун ота-онасидан узр сўраши ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Бу ролга таклиф этишганида YouTube учун суратга олинаркан-ку, деганман. Бу қадар тез тарқалиб кетиб, танқидларга сабаб бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмабман. Яширмайман, у пайтда жуда ёш, бор-йўғи 16 ёшдаги қиз эдим. “Танилсам бўлди”, деб ўйлаганман, холос. Ўша пайтда ҳам бўлажак турмуш ўртоғим билан таниш эдим. Рол борасида у билан маслаҳатлашганман, “Йўқ, бу ролни ўйнамайсан” деб қаршилик қилган. Режиссёр эса ҳаёсиз саҳналарни бошқа актриса ижро этишини айтгандан кейин ролга рози бўлган. Ҳақиқатан ҳам ҳаёсиз саҳналардаги актриса мен эмасман. Аммо буни томошабинларга тушунтириб бўлмайди. Рости, бу рол учун уялмайман, аммо ота-онамдан кечирим сўрайман. Балки отамнинг ҳам кўнглидан нималардир ўтгандир, аммо бу ҳақида менга гапирмаган. Онам эса “Бундай ролларни ўйнама, қизим”, деб йиғлаган, — дейди актриса Дилшод Рустамжонова.

    Актриса билан бўлган қизиқарли суҳбатни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    28.04.2023, 22:38   Изоҳ (0)   40647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? (фото)

    28.04.2023, 22:13

    Кокос сути ичади, спорт билан шуғулланади: Селена Гомес, Леди Гага ва бошқа машҳурлар концерт дастурига қандай тайёргарлик кўради?

    28.04.2023, 19:55

    Голливуд актёри Меттю Макконахи нархи 4,5 минг долларга тенг шахсий ривожланиш курсини эълон қилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда танқидга учради

    28.04.2023, 18:58

    “Эски таркибдагилар ҳам саҳнага чиқиши мумкин”. Даврон Кабулов “Миллион”нинг юбилей концерти ҳамда саҳна ортидаги муаммолар ҳақида (видео) 

    28.04.2023, 10:30

    Ал Пачино тушунарсиз сценарий туфайли “Юлдузлар жанги” фильмида рол ўйнашдан бош тортгани ҳақида сўзлаб берди

    27.04.2023, 12:30

    Шакира Billboard журнали версияси бўйича “Йил аёли” дея эътироф этилди

    27.04.2023, 11:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.