• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Эски таркибдагилар ҳам саҳнага чиқиши мумкин”. Даврон Кабулов “Миллион”нинг юбилей концерти ҳамда саҳна ортидаги муаммолар ҳақида (видео)

    Айни кунларда “Миллион” жамоасининг юбилей концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Даврон Кабулов “Дарё” журналистига берган интервьюсида соқолга қўйилаётган чекловлар, саҳна орти муаммолари ва бу йилги дастур ҳақида айтиб ўтди.

    — “Халқлар дўстлиги” санъат саройи томонидан санъаткорларнинг соқолига қўйилаётган эътирозлар асоссиз деёлмайман. Бетартиб соқол масаласи нафақат санъат саройида, балки кўча-куйда ҳам гапирилмоқда. Тўғри, соқол қўйиш ҳар бир инсоннинг эътиқоди билан боғлиқ масала. Аммо маданият саройи томонидан муайян меъёрлар қўйилган бўлса уларга ҳам амал қилишимиз керак. Ҳар бир даргоҳнинг ўз қонун қоидалари бор. Ҳатто уйимизга келган меҳмон ҳам уйимиздаги қонун-қоидаларга амал қилади. 
    “Соқолни фақат диндорлар қўяди”, деган фикрга қўшилмайман. Кўчага чиқиб аҳамият берадиган бўлсак соқол мусулмонда ҳам, христианда ҳам ва яҳудийда ҳам бор. Ҳатто, Тиматининг мухлиси ҳам соқол қўйиши табиий ҳол. Шундан келиб чиққан ҳолда маданият саройи ва бу соҳа раҳбарлари билан келишувга келинади деган умиддаман. Масалан, биз билан хонанда Шоҳруҳхонинг 20 йилдан буён соқоли бор, бу унинг имиджи ҳисобланади. Ҳозир саллани деса каллани олиб келиб, санъаткорларнинг имиджи эканлигига эътибор бермаётган баъзи инсонларнинг ҳаракатида маъно йўқ деб ўйлайман. Кейин соқолга бу даражада сиёсий тус берилишини ҳам хоҳламаган бўлардим, — дейди Даврон Кабулов.

    Даврон Кабулов “Миллион” жамоаси сардори эканлигидан ташқари, концертнинг ташкилий ишлари билан ҳам шуғулланади. У нега бу ишни бошқаларга топширмаслигининг сабабини қуйидагича изоҳлади.

    — Бошқа инсон сиз нима хоҳлаётганингизни билмайди. Кейин ташкилотчи ижодкордек жон куйдирмаслик эҳтимоли ҳам бор. Аммо келаси концертдан бошлаб қоғозбозлик ишларини бошқа ёрдамчиларга топширишни режа қилдим. Шунда саҳнада кўпроқ ишлашимга имкон бўлади, — дейди Даврон Кабулов.

    У “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг ижара харажати кескин оширилгани ва харажатларни қоплаш қийин бўлаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    — 2021 йил саройнинг бир кунлик ижараси 25 миллион сўм эди. 2022 йилда ижара нархи 40 миллионга оширилди. Ҳозир эса бу нарх 65 миллион сўм этиб белгиланган. Деярли бир ярим йил ичида ижара нархи икки баробардан ҳам кўпроққа оширилди. Аммо ташкилотчилар билетни оширгани йўқ. Агар шундай қиладиган бўлса жабрини оддий халқ тортади. Бир-икки кун концерт берадиган ижодкорлар “мухлисларим билетни амаллаб олишади” деб ўйлашар. Аммо 10 кун концерт берадиган концерт ташкилотчиларида бу жараён жуда қийин кечади. Сарой ижарасидан ташқари, солиқ, декорация, чироқ, овоз кучайтириш ускуналари ва актёрлар гонорарини ҳисоблайдиган бўлсак ташкилотчилар ҳеч қанча фойда қилаётгани йўқ. Менимча, концерт ташкилотчиларига озгина енгиллик бериш керак. Мана ўзбеккиносини обдан тиз чўктириб ачинарли аҳволга олиб келишди ва бугунги кунда томошабинни киносаройларга қайтариш учун миллион-миллион маблағ сарфлашяпти. Концерт томошабинларни ҳам саройлардан узоқлаштирмай, ташкилотчи ва ижодкорларга енгиллик бериш керак.
    Яширмайман, фойда тугул зарар билан чиққан концертларимиз ҳам бор. Чунки концерт бериш ҳам бир таваккал, ундан фойда олиш ёки зарар кўришни олдиндан айтиб бўлмайди, — дейди Даврон Кабулов.

    Ижодкор бу йилги концертда кимлар иштирок этиши ва тайёргарлик жараёнлари қандай кечаётганини ҳам очиқлади.

    — 10 йиллик юбилей концертга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. У ҳар галгидан бошқача бўлиши аниқ. Бир сирни очишим мумкин, бир саҳнага 120 дан ортиқ иштирокчи чиқади. Балки эски таркибдаги ижодкорлар ҳам иштирок этишар, — дейди Даврон Кабулов.

    Тўлиқ видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    28.04.2023, 10:30   Изоҳ (0)   12956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ал Пачино тушунарсиз сценарий туфайли “Юлдузлар жанги” фильмида рол ўйнашдан бош тортгани ҳақида сўзлаб берди

    27.04.2023, 12:30

    Шакира Billboard журнали версияси бўйича “Йил аёли” дея эътироф этилди

    27.04.2023, 11:00

    Санъат институтига киролмаган, даҳшатли аварияга учраган ва киракашлик билан рўзғор тебратган Dili.me 24 ёшда (фото, видео)

    26.04.2023, 22:00

    “Гарри Поттер” фильми юлдузи Дэниэл Редклифф илк марта ота бўлди (фото)

    26.04.2023, 19:41

    Олимлар тўтиқушларга бир-бирига видеоалоқа орқали қўнғироқ қилишни ўргатди ва бу уларга жуда ёқди (видео)

    26.04.2023, 18:15

    “Ердаги оталар”га айланган “Осмондаги болалар”. Зулфиқор Мусоқовнинг 21 йил кутилган фильми тақдимотидан репортаж (видео) 

    26.04.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.