Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан хориждан олиб келинаётган қарийб 3,5 млрд сўмлик матолар ушлаб қолинди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, хориждан юк контейнерида ҳужжатларга кўра мато товарлари уларга тегишли юк ҳужжатлари билан ўзаро солиштирган ҳолда белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада юк контейнеридаги мато товарларининг ўлчов бирликдаги миқдори ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча экани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг қиймати 3 миллиард 418 миллион сўмни ташкил этмоқда.
“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган матолар божхона кўригидан ўтказилганида, юк ҳужжатларида салкам 4,5 тонна оғирликдаги матолар қайд этилмагани фош бўлди. Мазкур товарларнинг тахминий умумий қиймати 427 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)