Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,86 сўмга тушиб, 11 402,01 сўмни ташкил қилди. Евро 53,62 сўмга кўтарилиб, 12 577,56 сўм бўлди. Рубль 0,05 сўмга пастлаб, 139,94 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси 8,70 сўмга кўтарилиб, 11 424,87 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам ошиб, 12 523,94 сўм, рубль кўтарилиб, 139,99 сўмга тенг бўлганди.
Изоҳ (0)