Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Бобур номидаги ўзбек академик театри фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қарийб 100 йиллик тарихга эга мазкур театр 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида қайта таъмирланган. Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Қирғизистон Министрлар кабинети раиси ўринбосари Эдил Байсалов, Турксой ташкилоти Бош котиби Султан Раев ва бошқалар иштирок этган.
2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистондаги Ўш мусиқали академик драма театрини реконструкция қилишга 5 миллион доллар ажратагани маълум бўлганди. Реконструкция ишларини 2022 йил бошига якунлаш режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)