Ўзбекистон Финляндия билан биргаликда коррупцияга қарши курашишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириши кутилмоқда. Бу ҳақда Коррупция қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Европага ишчи ташрифи 19—20 апрель кунлари Финляндияда давом этди. Ташрифнинг илк куни Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бошқармаси бош директори Мария Ливала билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида икки мамлакат масъул идоралари ўртасида мазкур соҳада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида, томонлар “Қонун устуворлиги” лойиҳаси доирасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда масъул идоралар билан чора-тадбирларни белгилаб олишга келишилди.
Изоҳ (0)