Қашқадарё вилояти хорижий тил олимпиадасида энг юқори баллни қўлга киритган ўқувчига 4-ўрин берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарга муносабат билдирди.
Хабарга кўра, видео лавҳадаги жараёнда Қамаши туманидаги 6-сонли мактаб жамоасини тўплаган балл натижаларида аслида юқори эканлиги қайд этилган. “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловни туман босқичи бўйича Қамаши туманидан:
- 1-ўрин 44-мактаб, балл: 41,08;
- 2-ўрин 63-мактаб, балл: 40,12;
- 3-ўрин 72-мактаб, балл: 38,72 ни қўлга киритган.
Аниқланишича, видео лавҳада қайд этилаётган Қамаши туманидаги 6-мактаб жамоасини тўплаган балл 25,92 ни ташкил этган. Ўқувчилар кўрсаткичи юқори натижа бўлса-да, умумий тартибда база орқали мактаб (ўқитувчилари) ни тўплаган баллари паст бўлган. Шу сабабли низом талабларида асосий кўрсаткичлар билан эришилган натижа умумлаштириши қайд этилган.
Изоҳ (1)
Урин сотилиб кетди деб куёрилар))) Макктаб системасида ишлаганимда бундай холатлпр хар йили булар эди. Палончини унли, фистончини жияни... Это было, это есть, это будет всегда