Франция пойтахти Париж шаҳрида 23 апрель куни “Ўзбекистонлик. Generating ideas” халқаро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Дарё.уз” мухбири хабар берди.
Халқаро форум доирасида “Ўзбекистонлик” фильмининг учинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтади. Шунингдек, тадбирда Аral Dream ташкилотининг Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси билан ҳамкорликдаги янги лойиҳалари тақдимоти ва хориждаги ватандошларимиз ҳамда медиа резидентлар иштирокида қуйидаги мавзулар:
- Инсон капитали;
- Илғор технологиялар;
- Креатив соҳалар ва мамлакат имиджи;
- Яшил иқтисодиёт ва Оролбўйи муаммолари бўйича муҳокамалар панели бўлиб ўтади.
Халқаро форум Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари Ориент Group, Uzbekistan Airways, Pepsi, Аnorbank ва Ucell, шунингдек, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ўтказилади.
Изоҳ (0)