Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин брифингда. Бу ҳақда “РБК” хабар бермоқда.
“Хитой ва Россия ҳар доим блокларга қўшилмаслик, қарама-қаршиликка бормаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойилларига амал қилиб келган, биз йирик давлатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган янги турдаги муносабатларни ривожлантириб келдик”, — деди ТИВ вакили ҳеч бир давлат Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга аралаша олмаслигини таъкидлаб.
У АҚШ Молия вазирлиги раҳбарининг Пекин ва Москва “шериклиги” ҳақидаги сўнгги баёнотига шундай муносабат билдирди.
Ван Венбин “Хитой доимо Украинага нисбатан адолатли ва холис позицияни эгаллаб келган”ини ҳамда тинчлик музокаралари ғоясини илгари сурганини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, бу позиция “икки томонлама стандартларни қўллаётган ва оловга ёғ сепишда давом этаётган бир қатор мамлакатлар амалиётидан тамомила фарқ қилади”. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, хусусан, АҚШни Украинадаги можаро кескинлигини камайтиришга чақирди.
Аввалроқ АҚШ молия вазири Жанет Еллен Хитойнинг Россия билан “чегарасиз” ҳамкорлигини қоралаб, буни Украинадаги урушнинг тўхтатилиши борасида “Хитойнинг жиддий эмасли ҳақида хавотирли белги” деб атаган эди.
Март ойи охирида Россия ва Хитой “бир-бирларини устувор шерик деб билиши ва тенг асосда ҳамкорлик қилиши” ҳақида баёнот тарқатган.
Изоҳ (0)