Америкалик актёр ва режиссёр Шон Пенн Украинага ҳужжатли фильм суратга олиш учун келди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизматига асосланиб, InterMedia хабар бермоқда.
Ҳужжатли фильм лойиҳаси бўйича ишлар 2021 йилнинг ноябрида бошланган эди. Кейинроқ Шон АҚШга қайтгани учун иш тўхтаб қолган. Голливуд юлдузи 2022 йилнинг 24 февралида Киевга қайтиб, матбуот анжуманида иштирок этди. Шунингдек, у бир неча ҳарбий раҳбарлар, журналистлар, ҳамда бош вазир ўринбосари Ирина Верешукдан интервью олган.
Президент матбуот хизмати баёнотида айтилишича, «Режиссёр Украинада юз бераётган барча воқеа-ҳодисаларни тасвирга олиш ҳамда дунёга ҳақиқатни сўзлаб бериш учун Киевга келган».
«Биз ундан ушбу жасорати ҳамда холислиги учун миннатдормиз. Шон Пенн кўпчилик, жумладан, айрим ғарб сиёсатчиларига етишмаётган жасурликни кўрсатди», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)