• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Биринчи турмуши омадсизликка учраган, рус мухлисасига уйланган етти давлат халқ артисти Фарруҳ Зокиров 77 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россия Федерасияси халқ артисти Фарруҳ Зокиров 16 апрель куни 77 ёшни қаршилади. У санъаткорлар оиласида туғилган бўлса-да, фаолиятида кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган.  

    Фото: Instagram

    Карим ва Шоиста Зокировлар санъатга ошуфта инсонлар бўлишган. Карим Зокиров табиатан оғир-босиқ, камгап инсон бўлган. Аёли эса ундан тубдан фарқ қилган. У асли санъаткор бўлса-да, маҳалла ишларида фаол, оилавий муаммоларда маслаҳатчи аёл эди. Уларнинг олти нафар фарзандлари бўлган, аммо Науфал исмли ўғиллари эрта оламдан ўтган. 

    Фото: Скрин

    — Санъаткор бўламан деб ўйламасдим, чин сўзим. Йигитлик йилларим мусиқа басталашга мойиллигим бор эди. “Шундай қўшиқ ёзсамки, Ботир Зокиров рэпертуарига киритса”, деб орзу қилардим. Акам эса эшитиб кўрарди-да, “Йўқ, ҳали бор, ҳали пишмаган”, дерди. Шукр, бу бахтга мушарраф бўлдим. 1974 йилда “Мажнунтол” қўшиғини ёзган бўлсам, бир йиллардан кейин “Шу қўшиқ жуда чиройли чиқибди, майлими, мен куйласам”, дея сўраганлар. Ўшанда юрагим ёрилиб кетай деган. Ҳозир ҳам кучли ҳаяжон билан эслаяпман. Маданиятни қаранг, майлими, деб сўраганлар, — дейди Фарруҳ Зокиров. 

    Хонанданинг айтишича, у болаликдан маданиятли оилада улғайган. Отаси Карим Зокиров машҳур санъаткор бўлишига қарамай меҳнат ва муомала борасида фарзандларига ўрнак бўлган.

    Фото: Скрин

    — Отам маҳоратли ижодкор бўлса-да, оилада ҳамма қатори ота эди. Боғда ишлашни, дарахатларни парваришлашни яхши кўрарди. Уйда бўш ўтирганини эслолмайман. У пайтда маҳалламиздан газ ўтмаганди, қишда печни ёқиш вазифаси отам билан менга юклатилганди. Отам эркак киши қилиши мумкин бўлган барча уй ишларини ўргатган. Аммо у менинг санъаткор бўлишимни истамасди. “Қўлларинг нозик, сен жарроҳ бўлишинг керак”, деб кўп гапирарди. “Бўлсанг зўр санъаткор бўл, ўртамиёна бўлма”, деган гапни кўп айтарди, — дейди Фарруҳ Зокиров. 

    Хонанда болалигида романтик бўлгани, шунинг учун мактабдан ҳайдалишига бир баҳя қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Скрин

    — Болаликда ҳақиқатан ҳам романтик эдим. Мактабда қизларга хат ёзиш бўйича энг устаси фаранги бўлганман. Бир куни синфдошим ёқтирган қизига хат ёзиб беришимни илтимос қилди. Ҳуснихатим чиройли бўлгани учун илтимослар жуда кўп бўларди. Математика дарсида хат ёзиб ўтирсам ўқитувчимиз билиб қолган. Киноларда шундай вазиятларда қоғозни оғзига солиб олишларини кўргандим. Мен ҳам хатни оғзимга солиб олганман. Шунда ўқитувчининг жаҳли чиқиб, “Мактабдан ҳайдайман”, деб қўрқитганди. Аммо эртаси куни бу шунчаки қўрқитиш учун баҳона бўлганини тушунганман. Лекин бу хатони ортиқ такрорламаганман, — дейди хонанда Фарруҳ Зокиров.

    Хонанда акаси Ботир Зокиров соғлигидан кўп панд егани ҳақида сўзлаб берди. 

    Фото: Скрин

    — Акам бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. Ечинганида танасидаги чандиқларни кўриб, ҳайрон қолардим. Акам битта ўпка билан яшарди. Соғлиғи жойида бўлмаса ҳам ундан шикоят қилмасди. 1984 йил декабрь ойида яна аҳволлари ёмонлашиб қолди. Ўша пайтда қайсидир байрамга тайёргарлик кўрилаётганди. Акам касалхонада даволанаётган бўлишига қарамай, ҳар куни репетиция жараёнларида иштирок этарди. Шу қадар санъатга фидойи инсон эдики, соғлиғидаги муаммолар унга тўсқинлик қилолмасди, — дейди хонанда Фарруҳ Зокиров.

    Ҳозирги кунда кўпчилик Фарруҳ Зокировни “Ялла” ансамблисиз тасаввур этолмайди. Аммо хонанда ижодни ансамблдан анча эрта бошлаган. 

    Фото: Instagram

    — 1966 йилдан ҳаваскорлик дасталарида ижод қилишни бошлаганман. Орадан уч йил ўтиб, санъат институти қошида ташкил этилган ҳаваскорлик ансамблига таклиф этишди. У ансамблга кейинроқ “Ялла” номи берилди. Айримларнинг айтишича, “Ялла” сўзи “Ё раб” сўзидан олинган дейишади. Аммо режиссёр Александр Мосликов “Қизбола” номли қўшиғимизни эшитиб, шу номни танлаб берганди. Чунки қўшиқда “Қиз бола ялла яллонома” деган мисралар бор эди.

    “Ялла” ансамбли фаолиятини бошлаган илк йиллардаёқ машҳурлик чўққисига эришди. Унинг қўшиқларини нафақат Ўзбекистонда, балки хориж давлатларида ҳам севиб тинглашарди. Фарруҳ Зокировнинг ҳамкасби Наргиза Бойҳонова билан оила қуриши ҳам кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганди. Уларга кўпчилик ҳавас кўз билан қарарди. Афсуски, ижодкорларга оилавий бахт насиб этмади.

     Фото: Instagram / @farrukhkarimovichzokirov   

    — “Ялла” гуруҳига аёллар қабул қилинишига аввалдан қарши бўлганман. Чунки аёл киши билан ижодда ҳамкорлик қилишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, деб ҳисоблардим. Онам раҳматли жуда кўп қизларга оғиз солган. Аммо тақдир буюргани бўлар экан. Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша феъл-атвори бўларкан. Наргиза Бойҳонова билан келишолмай, ажрашдик. Аммо бир дақиқа бўлса-да, ўғлимга бўлган муносабатим ўзгаргани йўқ. Ҳар доим ҳам ёнида бўлолмасам-да, ҳамиша ҳаёлим унда бўлган. Ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳаракат қилганман. Аммо ўртамизда тушунмовчиликлар ҳам бўлган. Ўғлим борлигидан ва у сабаб учта қиз набирали бўлганимдан хурсандман, — дейди Фарруҳ Зокиров.

    Хонанда Наргиза Бойҳонова билан ажрашгач, Анна исмли аёл билан оила қурди. Фарруҳ Зокиров рус аёли билан қандай танишгани ва унинг қайси жиҳатларини ҳурмат қилиши ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @farrukhkarimovichzokirov   

    — Анна билан тасодифан танишганмиз. Ўртамизда қандайдир илиқлик сезганимиздан кейин учрашиб турардик. Рус бўлишига қарамай, ижодимга бефарқ эмасди. Бир куни “Ғайра-ғайра” қўшиғимни ижро этиб, у ҳақида жуда илиқ фикрларни айтган. Ана шундан кейин унга оила қуришни таклиф қилганман. Чунки турмушда бир-бирини тушуниб яшаш жуда муҳим. 

    Уйдагилар нима дейишар экан, деган иккиланиш бўлган. Ўшанда онам Луиза опамнинг уйида эди. Олдиларига бориб, Анна ҳақида айтганимда. “Болам миллатининг аҳамияти йўқ, муҳими кўзи тўқ бўлсин”, деганди. Хуллас яқинларимнинг розилиги билан оила қурганмиз. 35 йилдан буён биргамиз ва ҳалигача бир-биримизни ҳурмат қилиб, сиз деб муомла қиламиз, — дейди Фарруҳ Зокиров.

    Фото: Instagram / @farrukhkarimovichzokirov

    Фарруҳ Зокиров 70 ёшни қаршилаган йили жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шундан сўнг бироз соғлиғи ёмонлашди. Ҳозирги кунда ёшига нисбатан анча тетик. У шу ёшида ҳам тўй хизматларида фаол. Энг қизиғи, санъаткор баъзи ёшлардан фарқли ўлароқ ҳануз жонли ижрода куйлайди.

    19.04.2023, 14:42   Изоҳ (0)   37251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Стандартлар учун ташқи кўринишини ўзгартиришдан бош тортган машҳур аёллар (фото)

    19.04.2023, 10:30

    Instagram: Фарзанд кутаётган Наргиза Салмонова, 47 минг долларлик машина олган Малика Равшанова, Раъно Ярашеваникида ҳовли тўйи

    18.04.2023, 22:50

    Танилишидан аввал умумий овқатланиш шохобчаларида ишлаган машҳур инсонлар (фото)

    18.04.2023, 17:35

    Саройлардан камтарона квартираларгача: хорижий давлатларнинг президент ва бош вазирлари қандай уйларда яшайди?

    18.04.2023, 11:56

    Отасиз ўсган тортинчоқ қизчадан муваффақиятли бизнесвуменликкача: Шаҳзода Муҳаммедова 32 ёшни қаршилади (фото)

    18.04.2023, 10:36

    Instagram:  Зоҳид Рисқиев ҳаётидаги қувончли кун, Саида Раметова умра сафарида, Муниса Ризаевага уйланмоқчи бўлган Liil Xurramov

    17.04.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.