• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жон Жонснинг супер камбеки, Maxачевнинг илк ҳимояси ва тахтга қайтган Адесаня. UFC’да 2023 йил ўтказилган титул жанглари ҳақида

    MMA оламидаги энг нуфузли промоушен UFC’да 2023 йилда 8 та титул жанги ўтказилди. Қизиғи, уларнинг олтитасида янги чемпион аниқланди, фақат икки жангчи камарни муваффақиятли ҳимоя қила олди. “Дарё” 2023 йилда чемпионликка эришган ва титулни ҳимоя қилган UFC жангчиларини эслаб ўтади.

    Брендон Морено

    Мутлақ енгил вазн тоифаси вакили йилнинг дастлабки рақамли мусобақасида Дейвисон Фигейредога қарши тўртинчи жангини ўтказди. Жанг учинчи раунддан кейин тўхтатилди, шифокорлар бразилияликка жангни давом эттиришга рухсат бермади.

    Морено ва Фигейредо ўртасидаги дастлабки жангда дуранг қайд этилган (титул Дейвисондан қолган). Кейинги жангда Брендон очколар эвазига ғалаба қозонган ва чемпионга айланган. Трилогияда Фигейредонинг қўли баланд келган. Морено азалий рақобатдаги тўртинчи жангда ютиб чиқди ва титулни қайтариб олди.

    Фото: Getty Images

    Жамал Ҳилл

    Иржи Прохазканинг жароҳатидан кейин ярим оғир вазн тоифасининг камари вакант қолди. Аввалига ушбу камар учун Магомед Анкалаев ва Ян Блаҳович декабрь ойида кураш олиб борди. Бироқ уларнинг жангида ғолиб аниқланмади. Шу боис UFC навбатдаги даъвогарлар сифатида Жамал Ҳилл ва Гловер Тейшейрани танлади.

    Риода ўтган MMA оқшомида Ҳилл мезбон спортчига имкон қолдирмади ва бир овоздан ғолиб деб топилди. Тейшейра мазкур жангдан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Ислом Maxачев

    Енгил вазн тоифаси чемпиони Австралияда ярим енгил дивизиони чемпиони ва ўша вақтда P4P рейтинги етакчиси Александр Волкановскига қарши октагонга кўтарилди.

    Беш раунд давом этган жангнинг учта раундни Ислом ўз фойдасига ҳал қилди ва камарни муваффақиятли ҳимоя қилди.

    Фото: Getty Images

    Яир Родригес

    Ярим енгил вазн тоифаси чемпиони бошқа дивизионга “саёҳат қилгани” кетгани боис ушбу дивизион вақтинчалик чемпионлиги учун жанг ўтказилди. Унда Яир Родригес ва Жош Эмметт ўзаро тўқнаш келди.

    Австралияда ўтган жангнинг иккинчи раундида Родригес рақибини сабмишен эвазига таслим этди.

    Фото: Getty Images

    Алекса Грассо

    UFC 285 мусобақасида йил апсети кузатилди. Промоушеннинг энг доминант чемпиони Валентина Шевченко осон ўтиши кутилган жангда мексикалик рақибига имкониятни бой берди.

    Жангни тўлиқ ўз назоратида ушлаб турган қирғизистонлик спортчи тўртинчи раундда зарба бериш чоғида қўпол хатога йўл қўйди. Алекса Грассо эса бундан унумли фойдаланиб, сабмишен билан мағлуб этди.

    Фото: Getty Images

    Жон Жонс

    Уч йиллик танаффусдан кейин тирик афсона UFC’га қайтди ва дарҳол янги ўзи учун янги ҳисобланган дивизионда чемпионликни қўлга киритди. Оғир вазн тоифасида Френсис Нганнудан кейин вакант қолган камар учун Жонс Сирил Ганга қарши жанг қилди.

    Жонс беллашувни узоқ чўзиб ўтирмади ва биринчи раунддаёқ рақибини сабмишен билан таслим этди. Шу тариқа ярим оғир дивизионда узоқ вақт гегемонлик қилган Жон энг оғир вазн тоифасида ҳам чемпионга айланди. UFC ушбу камбекдан кейин Жонсни P4P рейтингида биринчи ўринга қайтарди.

    Фото: Getty Images

    Леон Эдвардс

    Йилнинг яна бир сенсацион натижаларидан бири Леон Эдвардс ва Камару Усмон ўртасидаги трилогияда қайд этилди. Гарчи 2022 йилдаги ғалабага қарамасдан Эдвардс ушбу жангда аутсайдер сифатида қаралаётганди.

    Бироқ Эдвардс беллашувга Камарудан кўра яхшироқ тайёрлангани маълум бўлди. Ярим йил аввалгидан фарқли ўлароқ Эдвардс UFC 286 оқшомидаги жангда анча ишончли ҳаракат қилди ва очколар эвазига ғалаба қозонди.

    Фото: Getty Images

    Исраэл Адесаня

    Камарудан фарқли равишда Адесаня Алекс Перейрага қарши ўтган аввалги жанг тасодиф эканини исботлай олди. Ноябрь ойидаги ғалабадан кейин Перейра дарҳол реваншни қабул қилганди. Орадан беш ой вақт ўтиб жангчилар яна октагонга кўтарилди.

    Жангни бразилиялик яккакурашчи ёмон бошламади ва тенгма-тенг кураш таклиф қила олишини билдириб қўйди. Бироқ иккинчи раундда Исраэл қарши ҳужумда моҳирона ҳаракат қилиб, рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди ва камарини қайтариб олди.

    Фото: Getty Images

    Яқин орадаги титул жанглари ҳақида

    Кейинги учта мусобақада MMA мухлисларини тўртта титул жанги кутиб турибди. Май ойида ўтадиган UFC 288 да ўта енгил дивизион чемпиони Алжамейн Стерлинг собиқ чемпион Генри Сехудога қарши жанг қилади. Июндаги UFC 289 турнирида Аманда Нуньес яна Жулиана Пеняга қаршилик қилади.

    Июль ойидаги UFC 290 да иккита вазн тоифасида чемпионлик жанги ўтказилади. Ярим енгил тоифанинг чемпиони Александр Волкановски вақтинчалик чемпион Яир Родригес билан, мутлақ енгил вазн дивизиони чемпиони Брендон Морено эса Алехaндре Пантоя билан тўқнаш келади.

    18.04.2023, 23:52   Изоҳ (0)   8731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлиганинг 7-тур бошланиш вақти ва уларда иштирок этадиган ҳакамлар эълон қилинди   

    18.04.2023, 16:36

    Месси, Ҳоланд ва Мбаппе топ-3 ликда, Бензема 8 поғона юқорилади. “Олтин тўп”га эҳтимолий даъвогарлар рейтинги янгиланди

    18.04.2023, 15:53

    “Муносабатлар барбод бўлди”. Лапорта “Реал”ни сиёсий режим клуби деб атади, Мадрид клуби эса видео билан жавоб қайтарди

    18.04.2023, 13:54

    “Бу соврин ютиш билан бир хил”. 39 ёшли Арьен Роббен 42 км масофадан иборат Роттердам марафонини югуриб ўтди

    18.04.2023, 10:42

    АПЛ. “Ливерпуль” 7 та гол урилган ўйинда рақибини тор-мор этди, Салоҳ ва Жотада дубль (видео)

    18.04.2023, 04:31

    Расман: Индонезиядан тортиб олинган U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги Аргентинага берилди

    18.04.2023, 00:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.