• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Зўравонлар мактаб тизимига адашиб ҳам кириб қолмаслиги керак” — Жамоатчилик Узун туманида аёл ўқитувчилар калтаклангани ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда аёл ўқитувчилар калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Воқеа жамоатчиликни жунбишга келтирди. “Дарё” айрим фаолларнинг воқеага нисбатан билдирган муносабатини тўплади.

    Бош прокуратура ҳолат юзасидан ахборот бериб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

    “Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган”, – дейилади хабарда.

    “Бу уятли ҳолат”

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова воқеага тезкор муносабат бирдирди.

    “Бундай ҳолатни кўриб, жуда даҳшатга тушдим. Зиёлилар, устозлар орасида бир-бирига қўл кўтаришлар бўлаётгани ачинарли ҳол. Ҳозирда эркак устоз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олинган ва жазосиз қолмайди. Икки нафар аёлларимиз эса шифохонада. Ҳурматли педагоглар, бундай ҳолатга тушишимиз ачинарли ҳамда уятли”, – деган вазир.

    Депутат Алишер Қодировнинг ёзишича, бундай зўравонлар мактаб тизимига адашиб ҳам кириб қолмаслиги керак.

    Алишер Қодиров
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Педагогика - томчилатиб тошни тешиш керак бўлган касб. Афсус, соҳада тасодифларнинг кўп эканлигини, бақироқ файласуф билан видеодаги муштумзўр яна бир бор исботлаб беришди. Бу зўравон аёлларга шундай муносабатда бўлса, болаларга муносабатини тасаввур қилиш қийин эмас. Жазони суд ўйлайди, одам ҳақли равишда жамоатчилик қаҳрига учради, лекин… педагогликка ўқиш, мактаб ва боғчада ишлаш учун, қанчалар оғир бўлмасин, ўн марта ўрганиб кейин рухсат берадиган тизим бўлиши зарур. Бу соҳага зўравон ва сабрсизлар адашиб ҳам кириб қолмаслиги керак”, – дея фикр билдирган у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

    “Аёлга бундай муносабат жамиятимиз юзи”

    Ҳуқуқшунос, блогер Баҳодир Аҳмедов Telegram даги каналида эркак томонидан аёлларга тан жароҳати етказилган бўлса, қандай жазолар қўлланилиши тўғрисида пост қолдирди.

    “Аёл кишига бунақа муносабат жамиятимизнинг юзи. Агар бу аёлларга жисмонан шикаст етказилган бўлса, айрим қилмишлар белгиларини кўрсатмоқда. Бу ерда қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 105) ёки қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109) каби жиноятлар бўлиши мумкин. Жиноят кодексидаги яна бир модда ҳам мавжуд. Бу безориликдир (ЖК 277): Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, БҲМнинг 50 бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. Агар баданга ўртача оғир шикаст етказилиб ёки ёш бола, қария, ногиронлиги бўлган шахс ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб содир этилса, жазо янада баланд бўлади. Ушбу масалалар менинг тахминим холос. Асл воқеликни ҳуқуқни муҳофаза органлар ўрганиб чиқишади ва сўнгги сўзни эса суд айтади”, – деб ёзган у.

    “Аёлларни шундай золимлардан ҳимоялай олмаяпмиз”

    Аксарият фаоллар аёл ўқитувчини калтаклаётган киши ёнида яна бир эркак тургани, у нима учун жанжални тўхтатишга уринмаганига эътибор қаратган. Хусусан, блогер Олимжон Ҳайдаров аёлларни урган эркак ўқитувчи эканига ишонмаслиги, қолган эркаклар қонунбузарни нега ушлаб қолмаганига ҳайронлигини ёзган.

    “Жамиятимиз қўрқоқ бўлиб бормоқда. Ожиза аёлларни мана шундай золимлардан ҳимоя қила олмаяпмиз. Бунга қайсидир маънода ҳукумат ҳам айбдор. Қонунлар жамиятни бирдам эмас, тарқоқ ҳолда ушлаб туришга мослангандек гўё. Фараз қилинг, шу жойда кимдир аёлни тарафини олса, гуруҳ бўлиб уришган деб 15 суткага кетади. Эркаклар шунчалик қўрқоқ бўлиб қолдикми? 15 суткалик қамоқдан қўрқиб, оримизни ҳам ҳимоя қилолмай қолдикми? 15 суткалик қамоқдан қўрқиб, ориятимизни ҳимоя қила олмасак, унда эркакман дегани уялмаймизми? Orinи ҳимоя қилолмаган эркак ҳеч нимани ҳимоя қилолмайди. Аёллар, ожизалар бизга омонат. Омонатларни Эгасига жавоб берадиган кунда қўрқоқлигимиз жазоси 15 суткадан оғирроқ бўлиши табиий. Агар шундай ҳолат бўлса, бир неча эркак бир вақтда бундай қонунбузарни ушлаб, ИИБ чақириб, бериб юбориши керак, энг камида”, – дея фикр билдирган у.

    Журналист Азиза Қурбонова ҳам қолганлар нега жанжални тўхтатмаганидан ҳайронлигини билдирган.

    Азиза Қурбонова
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Атроф тўла одам—аёллар майли, шу оқ кўйлак кийган “эркак” номли зот ҳам қора ифлосга қаршилик кўрсатмайди. Видеонинг 52 -сониясида қора ифлос хонага қайтиб келиб, яна бошқа аёлни уради. 56 - сонияда қора ифлос яна биринчи урган аёлни уради. 1.40 ва 2-дақиқада ифлос яна ва яна аёлни уради. 15 сония аралаш калтакланади. Икки калтак еган аёл бир-бирига суянганча букчайиб ерга ўтириб қолади. Эҳтимол, қора ифлос камерага ёзилганини эшитгани учун жим бўлиб қолиб, хонадан чиқади. Мени қийнаб юборган савол: нега қолганлар ҳаракатсиз, нега қолганлар бу ифлосни ёқасидан тутмади?! Камера борлигини билгани учун оқ кўйлак ва бошқалар жим ўтирибдими? Ўлдириб қўйганда-чи? Ўшандаям камера ёки шу ифлос тирандан қўрқиб ўтиргани учун ўзини кечирадими шу лоқайдлар”, дея фикр билдирган блогер.

    “Зулм – оқибати узоқ давом этадиган емирувчи жараён”

    Блогер Шаҳноза Соатова воқеани таҳлил қилар экан, аёл жамоат ичида қариндош бўлмаган, жисмонан кучлироқ одам томонидан калтакланса, нималарни ҳис қилиши ҳақида пост қолдирган.

    • Биринчи, шок бўлади. Кутилмаганда бўлди-да, ахир, урган отанг, аканг, эринг... бўлмаса (улар ўзи нимага уриши керак?), сени доим уриб юрган одам бўлмаса, келиб тўсатдан “тушириб” қолишини ўйламайсан ҳам.
    • Иккинчи, жисмоний оғриқ сезасан, лекин у кучли бўлмайди. Яъни ҳали бу оғриқни тўлиқ ҳис қилиш бўлмайди, шунчаки сигнал, лекин сен уни орқага ташлайсан, ҳозир бу муҳиммас.
    • Учинчи, алам бўлади. Ҳеч нима қилолмаслигинг, шу пайтда сени ҳеч ким ҳимоя қилолмаслиги, мана шу зўравон билан яккама-якка қолганинг ва энди бу фақат сенинг муаммоинг эканлигини англаш. Бу роса ёмон туйғу.
    Шаҳноза Соатова
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    • Тўртинчи, исён келади. Кучинг етиш-етмаслигини ўйламайсан, шунчаки, бу ҳолатга кўна олмайсан, нимадир қилгинг келади. Қўлингдан келганича қаршилик қиласан. Шунда кейинги муштлар ҳам тушиши мумкин. Лекин оғриқ алами биринчи мушт, туртки, шапалоқникидек бўлмайди.
    • Бешинчи, ақл уйғонади, тушунасанки, бари бефойда. Балки кимдир кўриб, камерага ёзилиб, жамоатчиликка ошкор бўлгани учун анави зўравонни вақтинча (15 суткага) қамашар ҳам. Жамоатчилик билмаса, шу ҳам йўқ. Лекин энди сенинг синган ғуруринг, оринг, инсонийлигинг тикланмайди. Буни тушунасан. Синасан. Ҳар сафар мушт еган жойинг оғриганида шу аламни туясан. Кейин жисмоний оғриқлар битиб, унутилиб кетганда ҳам, хотирангга бир чандиқ тушади – бот-бот эсингга тушаверади ва алам қилаверади.
    • Олтинчи, атрофдагилар хулоса қилади, афсуски, бу жуда зарарли хулоса бўлади. Зўравонлар баттар қутуради, мазлумлар баттар синади. Жамият таназзули шундай давом этади.

    Зулм – бу бир лаҳзали акт эмас, бу акс-садоси ва оқибати узоқ давом этадиган емирувчи жараёндир. Олдини олиш самаралироқ, оқибатлари билан курашиш қиммат ва қийин. Сурхондарёдаги мактабда калтакланган аёллар билан ҳамдардман. Энди бу билан сиз, яқинларингиз бир умрга яшайсиз. Биз ҳам! Бошқа такрорланмаслиги учун нима қилиш керак бўлса, барини қилиш лозим.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қонун кучга кирди. Ҳужжат асосида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    19.04.2023, 13:36   Изоҳ (0)   13414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 20 апрель куни ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

    19.04.2023, 13:20

    Самарқандда эркакни шарманда қилмаслик учун 50 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

    19.04.2023, 12:59

    Maxсус матодан тикилади, компьютерда рангланиб, 60 метр баландликка ўрнатилади — Қизилтепа ободонлаштириш бошқармаси 71 млн сўмлик байроқлар ҳақида

    19.04.2023, 12:43

    Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ — Рақобат қўмитаси

    19.04.2023, 12:11

    Самарқандда қурилиш моллари сотиб олиш бўйича ўтказилган 30 млн сўмлик тендерда қариндош ака-ука бир-бири билан “рақобатлашди”

    19.04.2023, 11:27

    Ўзбекистонда референдум участкаларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

    19.04.2023, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.