Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги кафеда 18 апрель куни ёнғин содир бўлди. ФВВ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 13:42 да Фарғона йўли кўчаси 15-уйда жойлашган “Таndoor” кафесида ёнғин бўлаётгани ҳақида туман ФВБ диспетчерлик хизматига хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:44 да етиб бориб, воқеа жойини кўздан кечирган. Чақирилган манзил ошхонасида қозондаги ёғ назоратсиз қолдирилгани аниқланган.
ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан ёнғин содир бўлишининг олди олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ходимлари чиққан.
Изоҳ (0)