“Дарё” жамоаси Марказий Осиё ва Афғонистондаги асосий маҳсулотлар, яъни гуруч, пиёз, картошка, сабзи ва помидор нархини солиштиришга қарор қилди.
Мазкур маҳсулотлар кўплаб таомларнинг асосидир, шунинг учун уларнинг нарх кундалик ҳаётдаги таомларнинг баҳосини аниқлашда ёрдам беради.
Энг қиммат пиёз Туркманистон ва Афғонистонда экани маълум бўлди – 1 килограмм учун 0,88 доллар.
Энг қиммат картошка Қозоғистонда (0,48 доллар), энг арзони эса Афғонистонда бўлиб, унинг нархи 1 килограмми учун 0,34 долларни ташкил қилади.
Сабзи учун энг юқори нарх Ўзбекистонда (0,79 доллар), иккинчи ўринда эса Қирғизистонда (0,51 доллар) туради.
Гуруч учун энг паст нарх Қозоғистонда (1,10 доллар), энг юқориси Ўзбекистонда (2 доллар), Афғонистон ва Тожикистонда эса бир хил (1,61 доллар).
Энг арзон помидор Афғонистонда (0,7 доллар), қиммати эса Қозоғистонда (3,7 доллар) экани маълум бўлди.
Умуман олганда, ушбу маҳсулотлар саватини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулотларнинг минимал нархи Туркманистонда (3,66 доллар), максимал қиймати эса Ўзбекистонда (6,96 доллар) қайд этилди.
Изоҳ (0)