Фарғона шаҳрида яшовчи аёл 8 ойлик чақалоғини сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, аёл “Янги аср” кўчасидаги массажхонада яшаб, шу ерда ишлаган. У ўзининг чақалоғини сотиб, ундан тушадиган пул эвазига уй олмоқчи экани аниқланган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Учкўприк тумани “Катта Кенагас” қишлоғида ўтказилган тезкор тадбирда аёл ўз фарзандини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.
“Уйим йўқлиги сабабли боламни 10 минг долларга сотмоқчи бўлдим. Қилган ишимдан афсусдаман. Билмасдан қилдим”, — дейди аёл. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)