Warner Bros ва HBO телеканали Жоан Роулингнинг “Гарри Поттер” китоблари асосида сериал тайёрлайди, деб хабар бермоқда “Правила жизни” нашри.
“Биз томошабинларга Хогвартсни қайта кашф қилиш имкониятини беришдан мамнунмиз. Гарри Поттер — маданий ҳодиса ва мухлислар ҳали ҳам бу сеҳрли дунё билан боғлиқ бўлган кўпроқ контентни хоҳлаши аниқ. Биз Warner Bros ва Жоан Роулинг билан бирга ҳар бир ибратли китобни батафсил экранга олиб чиқадиган сериални ишга туширамиз”, — деб эълон қилди HBO телеканали.
Кутилганидек, сериалнинг ҳар бир фасли Гарри Поттер ҳақидаги еттита китобдан бирига асосланиб суратга олинади. Роулинг лойиҳада ижрочи продюсерлардан бири бўлади, унга Нил Блер (“Фантастик махлуқлар” лойиҳаси муаллифи) ҳамроҳлик қилади. Сериалда янги актёрлар ҳам иштирок этади. Премьеранинг тахминий санаси ҳозирча эълон қилинмаган.
Warner Bros ва HBO суратга олиниши режалаштирилаётган янги сериал тизерини намойиш қилди. “Хогвартсдан сизга келган мактуб шу ерда”, — дейилади унинг тавсифида.
Изоҳ (2)
болаларбоп қилиб ишланса яхши бўларди, тарбиявийроқ қилиб
Hop qani Video?